16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 379

ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тош ёп овули ҳудудидаги “Mang’it invest plyus” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Амударё тумани бўлими томонидан иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва ўсимликларни ҳар хил зараркунандалардан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

20 февраль куни бўлиб ўтган мазкур семинар йиғилишида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман бўлими бошлиғи Комил Бобожонов, Бўлимнинг касалликлар, зараркунандалар, ҳашоратлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассиси Нодирбек Ўрозов, инспектор Мурод Ибрагимов, “Mang’it invest plyus” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жалғас Боймуродов, агроном-энтомологлар ҳамда тегишли мутахассислар қатнашишди.

Йиғилиш кун тартибида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2023 йил 27 январь кунги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда 26 январдан 20 февралга қадар бўлган муддат оралиғида ўтказилган “Долзарб ўн беш кунлик” тадбири тўғрисидаги масала кўрилди.

Йиғилишни Ўсимликлар карантини ва ҳимоя агентлиги туман бўлим бошлиғи Комил Бобожонов очди ва олиб борди.

Таъкидланганидек, “Долзарб ўн беш кунлик” тадбири давомида цитрус мувалар ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “цитрус оққаноти”, “цитрус инли куяси”, “помидор куяси” каби зараркунадалар ҳамда “помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”ини аниқлаш, назорат қилиш ҳамда уларга қарши кенг қамровли оммавий курашиш ишлари ва жамоатчилик ўртасида уларнинг келиб чиқиши, зарарли оқибатлари ҳақида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилган.

Самарали ташкил этилган “Долзарб ўн беш кунлик” давомида кенг жамоатчилик ўртасида цитрус ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “цитрус оққаноти”, “цитрус инли куяси", “помидор куяси” каби зараркунандалар ҳамда “помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”ини аниқлашга доир йўл-йўриқлар, тавсиялар бериб борилган.

Йиғилишда мутахассислар томонидан ойлик давомида цитрус ва мева-сабзовот экинлари экилган майдонларда зараркунанда ва касалликларга қарши фитосанитар чоралар амалга оширилганлиги айтиб ўтилди. Ҳар бир назорат олиб борилган ҳудудлардаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳамда томорқалардаги иссиқхоналарда экилган цитрус мевалар ва сабзавот экинлари майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилгани, майдони бўйича алоҳида ҳисоботлар юритилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

Йиғилиш якунида ҳудудларда амалга оширилган ишлар ва “Долзарб ўн беш кунлик” якунлари бўйича тегишли манзилларга ҳисоботларни ўз муддатида тақдим этиш, шунингдек, ўсимликлар зараркунандаси ва касалликларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш, давом эттириш кераклиги таъкидланди. Бу бўйича муҳим кўрсатмалар, топшириқлар берилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Журъатбек Отажонов, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлимининг АКТ бўйича мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019