16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:14
Саломатлик 👁 392

ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ҲАМШИРАЛАРИГА ПАТРОНАЖ СУМКАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ҲАМШИРАЛАРИГА ПАТРОНАЖ СУМКАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда юртимизда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш, кўламини янада кенгайтириш, тиббий хизматни самарали йўлга қўйиш каби мақсадларда муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада катта аҳамият касб этаётган патронаж хизмати такомиллаштирилиб, қамровни янада яхшилаш, ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларнинг янгича мезон ва таъсирчан усуллари жорий этилмоқда.

22 февраль куни туман Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида йиғилиш ўтказилди. Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Фахриддин Абдуллаев томонидан ўтказилган мазкур йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳам иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими тиббиёт ходимлари, соҳа мутахассислари билан мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, моддий-техник базани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлашди. Шунингдек, тиббий патронаж хизмати инсон саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ва халқимиз саломатлигини муҳофазалашда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан соҳа масъуллари ҳам ушбу йўналишдаги ишлар талаб даражасида йўлга қўйилаётгани натижасида кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларнинг олди олинаётгани, касалликларни кескин камайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этаётгани тўғрисида кенг тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда тиббиёт ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси ҳар олти ойда хатловдан ўтказилмоқда. Унда аҳоли орасида патронаж кўмагига эҳтиёжманд қатлам аниқлаб олиниб, патронаж ҳамшира, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида хонадонларда мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда патронаж парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналар патронаж билан қамраб олинмоқда. Аниқланган беморларни эса касаллигига қараб, амбулатор ёки стационар шароитда тумандаги тиббиёт муассасасида даволаш чоралари кўрилмоқда.

Йиғилишда шу каби маълумотлар берилганидан сўнг, Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурига асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан 50 нафар патронаж ҳамшираларга тиббиёт сумкалари топширилди. Тиббиёт сумкаларини қабул қилиб олган патронаж ҳамширалар Президентимиз ва туман ҳокимига соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган эътиборлари учун миннатдорчилик билдирдилар. Ўзларига топиширилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга ва патронаж тиббий хизмати сифатини янада яхшилашга, беморларнинг тиббиёт ходимларидан розилигига эришишга бор куч ва билимларини сарф этишга тайёр эканликларини айтдилар.

Таъкидлаш жоизки, тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Бугунги кунда ўрта тиббиёт ходимларини иш қуроллари билан таъминлаш, меҳнатини енгиллаштириш борасида амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳамшираларнинг иштиёқини ошириб, тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ж.Явкашев, туман ТТБ ташкилий-услубий бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019