16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:37
Фан ва таълим 👁 141

ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ

ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратишда, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини тарбия жараёнига татбиқ этишда, ўқувчилар кўнглида она Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдиришда мактаб директорларининг маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича ўринбосарларининг зиммасидаги вазифалар жуда салмоқли. Шунингдек, у ўқитувчилар жамоасида ҳам билимдонлиги, инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўла олиши лозим. Педагогик жамоада соғлом ижодий муҳитни ярата олиши, илғор ўқитувчиларни ўз вақтида рағбатлантириб, янада самарали ишлашга ундаши муассасада таълим сифати ошишига замин бўлади.

Асосий кўрсаткичларига кўра яшил тоифага кирувчи туманимиздаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳамида Артикова жонкуяр ўқитувчи, хизмат лавозимини сидқидилдан адо этиб келаётган таълим фидойиларидан биридир.

У ўрта мактабни тугатиб 1998-2002 йилларда Қорақалпоқ давлат университетининг биология факультетида ўқиди. Ўқитувчилик фаолиятини Манғит шаҳридаги 38-сонли мактабда биология фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. 2005 йилдан ҳозирги кунгача 26-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда.

Мазкур муассасада ҳозирги кунда 44 нафар маҳоратли ўқитувчилар 21 синфда 470 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришаяпти.

Ўқитувчиларнинг ўз билимини ошириш, замонавий методлар асосида фан асосларини чуқур ўргатишга интилиши туфайли мактаб тумандаги дарс самарадорлиги юқори таълим муассасаларидан бирига айланди. Ўтган ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тугатган 42 нафар битирувчиларнинг 22 нафари республикамиздаги турли олийгоҳлар талабалари бўлишгани, турли кўрик-танловлар билимлар беллашувлари фанлар олимпиадаларида ўқувчиларининг юқори ўринларни эгаллаётгани ўқитувчилар, ўқувчилар орасида соғлом маънавий муҳит барқарорлигидан, педагогик жамоанинг фидойилигидан далолат беради.

Жорий ўқув йилида ҳам мактаб ўқувчилари қувонарли ютуқларни қўлга киритишаяпти. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нуршода Саъдуллаева инглиз тилидан халқаро, Шоҳида Нуруллаева математика фанидан миллий сертификат олишга муяссар бўлишди.

Ҳамиданинг таълимга жонкуярлиги бежиз эмас. Унинг оиласини педагоглар оиласи, десак адашмаган бўламиз. Унинг қайнонаси Машариф Мадраҳимов, қайнонаси Норжон Йўлдошевалар мазкур мактабда ўқитувчилик қилиб, пенсияга чиқишган, турмуш ўртоғи Собиржон Мадраҳимов ҳам ўқитувчи, Ҳамидага тоғдай суянч, ҳамфикр, ҳамқадам.

Ҳамида Артикова Собиржон билан ўғли, икки нафар қизини ҳам одобли, илмли, интилувчан қилиб вояга етказишаяпти. Ҳали мактаб ўқувчилари бўлган Фахриддин, Ферузабону, Шаҳнозабонуларнинг ҳам илмда эришаётган ютуқлари кўп.

Фахриддин кимё, фанидан фанлар олимпиадасида туманда 1-ўринни олиб, Қорақалпоғистон республикаси босқичида қатнашди.

Маънавият ва таълим фидойиси Ҳамида Артикованинг кейинги ишларида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019