16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:43
Қишлоқ хўжалиги 👁 181

СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Кейинги йилларда республикамизда суғориладиган майдонлардан юқори  ҳосил олиш, маҳсулот сифатини оширишга улкан эътибор қаратилмоқда ва ушбу мақсад йўлида деҳқончиликка янги-янги инновацион технологиялар жорий этилмоқда.

Сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш шуларнинг биридир. 2021 йилда Амударё туманининг 3800 гектар экин майдони, шундан 3730 гектарида томчилатиб, 30 гектарида ёмғирлатиб, 40 гектарида дискрет суғориш технологияси жорий этилди. 2022 йилда эса жами 2630 гектар экин майдонидаги экинлар сув тежовчи технологиялар ёрдамида суғорилди ва юқори ҳосил етиштирилди. Сув тақчиллиги ҳосилдорликка сезиларли салбий таъсир кўрсатаётган бир вақтда деҳқончиликда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш экинлар ҳосилдорлигининг ошишига, кам сув сарф қилган ҳолда тупроқ унумдорлиги  яхшиланишига олиб келишини  деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ўз тажрибаларида кўришди. 2022 йилда сув тежовчи технологиялар жорий этилган туманимиз экин майдонларининг айримларига кредит маблағи сарфланган бўлса, айримлари - пахтачилик кластери, фермер хўжаликларининг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилди.

9 март куни Тўлқин овулидаги “Аму соҳили” фермер хўжалиги экин даласида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг аҳамиятини тарғиб этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг сувни тежайдиган илмий ва инновацион технологияларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи Бегзод Холмуроджонов, Қорақалпоғистон Республикаси  насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ниятбой Оролбоев, туман Қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари, мутахассислари, кластер корхонаси агрономлари, фермер хўжаликлари раислари иштирок этдилар.

Семинарда Бегзоджон Холмуродов, Ниятбой Оролбоевлар деҳқончиликда сув тежайдиган технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти хусусида, туман Ирригация бўлими бошлиғи Эргаш Йўлдошев ўтган йилларда туманимиз экин майдонларида сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши, ушбу ерлардаги маҳсулот етиштириш кўрсаткичлари ҳақида, бу борадаги келгуси режалар ҳақида маъруза қилди.

Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, жорий йил деҳқончилигида ҳам экинларни суғоришда инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш режалаштирилмоқда. Яъни 3240 гектар экин майдонида, шундан 1900 гектар пахта, 175 гектар боғ, 200 гектар узум, 600 гектар бошқа экинлар томчилатиб, 190 гектар ғалла, 10 гектар сабзавот, 15 гектар озуқабоп экинлар ёмғирлатиб, 150 гектар ер дискретли ҳамда 800 гектар ер эгилувчан қувурлар орқали суғорилади. Ҳозирги кунда 28 та фермер хўжалигининг жами 198 гектар экин майдонларига сув тежовчи технологияларнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Сув тежайдиган технологиялардан фойдаланиш – маҳсулот етиштиришнинг кўпайишига, элимиз дастурхони тўкин-сочин бўлишига хизмат қилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019