17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 20:46
Жамият 👁 201

КАСБГА МЕҲР

КАСБГА МЕҲР

Юртимизда устоз ва мураббийлар меҳнати юксак қадрланаётгани замирида уларга халқимизнинг ҳурмат-эҳтироми мужассам. Муяссар Ишниёзова ҳам касбига меҳри билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонган устоз.

Муяссарнинг кўнглида ўқитувчиликка ҳавас уйғонганида ҳали бошланғич синф ўқувчиси эди. Бу бежиз эмасди. Бошланғич синф ўқитувчиси Хамзина Ольга Фёдоровнанинг сабоқ беришдаги маҳорати, болажонлиги, синфдаги ҳар бир ўғил-қизни ўз фарзандидек яхши кўриб, ҳар бир машғулотни уларнинг кўнглига жойлаш учун куюнишлари Муяссарнинг ҳавасини келтирар, устози ўрнида гўё ўзини тасаввур қилиб кўрарди. Мактабни тугатиб, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг рус тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирганида ҳам, олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугатиб келганида ҳам шу орзу уни тарк этмади. Аммо 1994 йил илк ўқитувчилик фаолиятини бошлаган дамларида Ольга Фёдоровна каби севимли устоз бўлиш учун анча меҳнат қилиши лозимлигини англади: чунки у илк дарсини  30-сонли мактабнинг 11 синфида бошлаган эди. Мустақил ҳаёт бўсағасига келиб қолган, бўйлари бўйига тенг ўқувчилар деярли ҳар дарсида муаллима қизга бир шумлик қилишарди, гоҳ бири стол устидаги сумкасини яширса, гоҳ бири доскага ўгирилганида унинг ўрнига бориб ўтирарди.

Муяссар болаларнинг кўнглига йўл топиш осон эмаслигини англади. Бироқ шу касбни  танлаганидан ўкинмади, асабийлашганини уларга сездирмасликка интилди, мактабнинг тажрибали ўқитувчиларининг, бир умр 31-сонли мактабда ўқувчиларга таълим берган онаси Розия Габдулҳаеваларнинг маслаҳатларига амал  қилиб, ўзини муносиб тутишга, ўқувчиларнинг ҳурматини қозонишга интилди ва уддасидан чиқди. Орадан ўтган 29 йил мобайнида қанча-қанча ўқувчиларга дарс берди, кўнглида илм-фанга ҳавас уйғотди, яхши инсонлар бўлиб етишишига, ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашди.

Олий тоифали ўқитувчи булардан ташқари, туманимиз мактабларининг рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиларига тренер ўқитувчи сифатида машғулотлар ўтиб, маҳорати ошишига ҳисса қўшди.

Муяссар Ишниязованинг таълим берган ўқувчилари Билимлар беллашуви, асосий фанлар олимпиадаларида доим фахрли ўринларни эгаллашади. Шундай дамларда у меҳнатлари самарасидан жуда қувонади, ўзи ҳам ўқиш, ўрганишдан тўхтамайди. Шунинг учун ҳам яқинда имтиҳондан 86 балл тўплаб, рус тили ва адабиёти фанини  билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатни олишга эришди.

– Мен илк сабоқ берган ўқувчилар ҳозир эллик ёш остонасига бориб  қолишди. Кўришиб қолсак, мактабдаги шўхликларини эслаб, кулишамиз, “устоз”, дея эҳтиром кўрсатишларидан қувониб кетаман. Ҳаётимнинг болаларга бағишланган дамларидан миннатдор бўламан, касбимга меҳрим ошаверади, –  дейди Муяссархон.

Ҳа, уни эл-юртда, меҳнат жамоасида, ўқувчилари орасида ҳурмат-эътиборли қилган – касбига меҳри. Шундай фидойи устозлар доим омон бўлсин, деймиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026