16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:31
Маданият 👁 488

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ ФАХРИ

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ ФАХРИ

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, барча ҳудудларда театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини намойиш этишларига шароит яратиш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини бераётир. Хусусан, чекка ҳудудларда фаолият юритаётган Маданият марказлари тўгаракларида фаол иштирок этаётган ёшлар орасидан турли нуфузли кўрик-танловлар ғолиблари етишиб чиқмоқда, тўгараклар аъзолари томонидан турли муҳим саналар, қутлуғ байрамлар муносабати билан ўтказилаётган маданий концерт томошалари тобора кенг аҳолини қамраб олмоқда.

Қангли овулида жойлашган Қангли Маданият маркази хусусида ҳам худди шундай фикрларни билдиришимиз мумкин. Ўтган йиллар мобайнида марказ тўгаракларининг иқтидорли иштирокчиларидан шакллантирилган бадиий жамоа туманимиз миқёсида ўтказиладиган турли байрам тадбирларида. Кўнгилочар томошаларда иштирок этишиб, чиқишлари халқимизга манзур бўлмоқда.

Айни кунда мазкур маданият марказига Ражаббой Эшбоев раҳбарлик қилмоқда. Муассаса ўз фаолиятини ҳудуддаги 67-, 29-, 39-, 61- ва 74-сонли умумий таълим мактаблари билан ҳамкорликда ташкил этган. Ушбу таълим масканларининг ўқувчи-ёшлари Маданият марказида фаолият юритаётган рубоб, бахшичилик тўгараклари, эстрада хонандалиги ва гитара тўгараклари машғулотларига фаол қатнашиб, мусиқа ва санъат соҳасида мактабларида олган билимларини мустаҳкамлаб, иқтидорларини юксалтирмоқдалар. Олимбой Эшимбетов раҳбарлигидаги рубоб, Давронбек Ендирбоев раҳбарлигидаги эстрада хонандалиги, Алишер Худойберганов раҳбарлигидаги гитара чолғуси тўгаракларида мусиқа ва санъат сирларини ўрганаётган 40 нафардан зиёд ёшларнинг йилнинг ҳар чорагидаги ҳисобот концертига соҳа ходимларидан ташқари овул аҳолиси ҳам иштирок этадилар ва концерт дастурини томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқарадилар.

Самандар Абдуллаев эстрада хонандалиги тўгараги аъзоси, қўшимча рассомлик, бахшичилик тўгаракларига ҳам қатнашади. 2004 йилда туғилган бу истеъдодли йигит иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, ўз устида тинмай ишлайди, кўп шеърлар ўқийди ва ўзига маъқул бўлганини танлаб, мустақил куй басталаб, ўзи ижро этади. Кўнглидаги қўшиққа сиғдира олмаган ҳис-туйғуларини, олам рангини бўёқларда акс эттиришга интилади.

У ўтган йили ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган “Ватан менинг нигоҳимда” номли расмлар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди. У асосан портрет жанрида ижод қилади. Шунингдек табиат манзараларини чизишга ҳам қизиқади.

Самандар Абдуллаев Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танлови, “Ягонасан муқаддас Ватан!” қўшиқлар танлови туман босқичида ҳам муваффақиятли қатнашди ва ижроси тингловчиларга маъқул бўлди.

У ўтган йили умумий ўрта таълим мактабини тугатди, бироқ олийгоҳ талабаси бўлиш насиб этмади. Унинг мақсади санъат йўналишида олий таълим олиб, ёшларга ўргатишдир.

Унинг қизиқишларини дадаси Ёқуббой Абдуллаев, акалари ҳам ҳурмат қилишади. Боиси дадасининг ўзи санъат шинавандаси, доира, рубоб чалишдан завқ олади, фарзандларини ҳам санъатсевар қилиб тарбиялашга интилган. Бутун оила жам бўлиб ўтирган вақтларида рубоб, доира “тилга” кириб, шўх қўшиқлар янграйди, ўзлари бундан чексиз завқ олишади. Самандар учун эса бунингдай машғулотлар шунчаки қизиқиш эмас, танлаган ихтисослиги. Унинг истеъдодини имкон қадар юксалтиришга интилаётган Қангли Маданият маркази ижодий ходимлари тўгарак машғулотларини авж олдиришаяпти.

- Санъатда ўз сози, овозига эга шундай ёшлар кўплиги барча учун қувонарли, - дейди туман Маданият бўлими мутахассиси Насиба Эшчонова.

Ҳа, чинданда иқтидорли, истеъдодли ёшлар юртимиз фахри. Самандар Абдуллаевга эса ижодий баркамоллик тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026