16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:34
Фан ва таълим 👁 293

Мактаб− таълим ва тарбия ўчоғи

Мактаб− таълим ва тарбия ўчоғи

Амударё телевидениесида Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги мактаблар орасидан маънавий ва маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган энг илғор мактаблар фаолиятини кенг турда ёритиб бориш белгиланган.

 Амударё туманининг Бойовул маҳалласи ҳудудида жойлашган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли мактаб ҳам тумандаги энг намунали мактаблардан бири.

Ушбу мактабда фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришиб, чет тили ва умумтаълим фанларидан халқаро ва миллий сертификатларни қўлга қиритган ўқувчи ёшлар талайгина.

Жумладан, мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фарҳод Нурбоев 7.1 балл билан ЕILTS сертификати соҳиби бўлган бўлса, синифдоши Мадина Тлеубаева 6 балл билан мазкур сертификатни қўлга киритди.

Шунингдек, Муҳлиса Ўринбаева чет тиллари бўйича миллий сертификат СЕFRга имтиҳон топшириб В2 даражаси олди.

Мактабда инглиз тили ва аниқ фанларни ўқитишга бўлган талаб олдиндан юқори бўлиб келган.

Мактабнинг фидоий ўқитувчилари ўзларидаги бор билим ва тажрибани ўқувчиларга берибгина қолмасдан ўз устида доимий равишда изланишда ва интилишда.

 Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Нигина Саидова ўз фанидан С1 сертификатини қўлга киритди. Информатика фанидан эса икки нафар, она тили фанидан бир нафар ўқитувчи миллий сертификатларни қўлга киритдилар.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан жорий қилиниб мактаб ҳаётига кенг татбиқ этилган сетрификатлаш тизими орқали ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг билим доираси кенгайибгина қолмасдан, улар учун каттадан катта имконият эшикларини очиб бермоқда.

 Жумладан, эндиликда умумтаълим фанлардан сертификатга эга бўлган ўқувчилар учун Олий таълим муассасалрига кириш имтиҳонларида мазкур фандан максимал балл берилади. Бу эса ўқувчининг ортиқча вақт сарифлашига йўл қўймайди.

 Шунингдек, чет тили фанидан сертификатга эга бўлган ўқитувчиларнинг иш ҳақига 50 фоиз, умумтаълим фанлардан сертификатни қўлга киритган ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилмоқда.

Албатта, меҳнат ўз вақтида эътироф этилса ва рағбатлантириб борилса ўсиш ва ривожланиш бўлади.

Таълим ва тарбия маскани бўлган мактабда ўқувчиларнинг ҳар томонлама ўсиб ва униши учун барча шароитлар яратилган.

 Билимли ва тажрибали ўқитувчилардан таълим-тарбия олиш баробарида ўқувчилар учун мактабнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳам кўплаб шароитлар яратиб берилди.

 Кенг ва ёруғ синфхоналар, электрон тахталар. Замонавий русмдаги компютер хоналари, буларинг барчаси тиришқоқ ва интилувчан ўқувчилар учундир.

2 млрд 326,6 млн.сўм маблағ эвазига мактаб биносига қўшимча тарзда янги бино қуриб берилгани ҳам ўқувчилар учун катта совға бўлди. Қурилиш ишлари “Темир бетон” Масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа фурсатларда сифатли тарзда ниҳоясига етказилиб фойдаланишга топширилди.

Биз эса тиниб-тинчимас, билимли ва зукко ўқувчиларга ва уларнинг жонкуяр ўқитувчиларига фақатгина зафарлар тилаб қоламиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019