16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:55
Иқтисодиёт 👁 369

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Амударё туман Давлат солиқ инспекцияси  ходимлари томонидан солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, соҳада жорий қилинаётган ўзгаришлар, имкониятлар ҳамда солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан вақтида хабардор қилиш, зарур тушунчалар, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили доирасида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини яшил, сариқ, қизил тоифалар бўйича сегментлаш орқали уларга зарур ҳолатларда яқиндан кўмаклашиш ва янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати шакллантирилиб, ушбу рўйхат асосида жойига чиққан ҳолда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани, муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 213-сонли Фармонига мувофиқ 2023 йилнинг 1 январидан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда  фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилди. Шунингдек, ижтимоий солиқ миқдори ҳам камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида белгиланди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун эса 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида бегиланди.

Солиқ соҳасидаги ушбу ўзгаришлар ва жорий этилаётган енгилликларни солиқ тўловчиларга етказиш ҳамда имтиёзлардан тўғри фойдаланишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Амударё туман Давлат солиқ инспекцияси мутахассислари масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Қорақалпоқ маҳсулотлари” корхонасида бўлишиб, мазкур корхонада бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби тўғрисида зарур тушунчалар бердилар.

Шунингдек, улар масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Жайхун-Аму” мебель ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлишиб, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби, бошқа солиқ турларидан ортиқча суммасини қайтариш, кредит олиш, ер ажратилишида эътибор бериш зарур бўлган жиҳатлар, солиқ органига алоқадор муаммо ва тушунмовчиликлар юзасидан корхонада бухгалтерия ҳисобини юритувчи ходимларга зарур маълумотлар бердилар.

Жойларга чиққан ҳолда солиқ соҳасидаги  бу каби ўзгаришлар ва енгилликлар тўғрисида солиқ тўловчиларга керакли маълумот ва тушунчалар бериш жорий этилаётган имтиёзлардан тўғри фойдаланиш бўйича “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида соҳа ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилаётганидан тадбиркорлар мамнун бўлишмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026