16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:29
Сиёсат 👁 293

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚОШИДАГИ АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИНИНГ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ҚОШИДАГИ АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИНИНГ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига Амударё туманида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Шу билан бирга аҳоли ўртасидаги тарғибот тадбирлари ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

19 апрель куни туман Маданият бўлимида бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури ҳам намойиш этилди. Унда туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, туманимизнинг фаол ёшлари, меҳнат фахрийлари, таълим соҳаси ходимлари ва ОАВ вакиллари қатнашишди.

Тадбирда иштирок этган Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова, “Ёш китобхон оила” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ғолиби Умидбек Ўринбоевлар Умумхалқ Референдумига қўйилган янги таҳрирдаги Конституция хусусида сўзлаб, барчани муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақиришди.

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова, “Ёш китобхон оила” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ғолиби Умидбек Ўринбоевлар Ватанимиз тақдири ва равнақи, инсон қадри, юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистоннинг Конституциявий қонун лойиҳаси, мазкур ҳужжатнинг аҳамияти, муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, бир йилга яқин вақт давомида Асосий Қонунимизни такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, кенг жамоатчиликнинг таклифлари асосида маромига етказилгани тўғрисида кенг тўхталдилар. Шунингдек, референдум ва уни ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури билан давом эттирилди. Ашула ва рақс ансамбли раҳбари Учқун Тиллаев ҳамда сўз усталари Зокир Очилдиев, Ўткир Муҳаммадхўжевлар иштирокчиларга хушкайфият улашишди.

Хушовоз хонандалар Феруза Жуманиёзова ва бошқаларнинг чиқишлари иштирокчиларига жуда манзур бўлди ҳамда уларнинг ёшлик, муҳаббат, она юрт мадҳини тараннум этган куй-қўшиқлари даврага файз киритди. Шўхчан ашулалар қувноқ рақсларга уланиб кетди.

Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, умумхалқ муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси референдум йўли билан қабул қилинишинида юрт тақдирига, унинг келажагига бефарқ қарамайдиган ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши керак.

Зеро, конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилаётгани мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини амалда намоён этади. Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг бутун мазмун-моҳияти аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга, инсон ҳуқуқларини ҳамма нарсадан устувор қўйишга қаратилган. Шундай экан, барчамиз 30 апрель куни ўтказиладиган Референдумда фаол иштирок этайлик, азиз юртдошлар!

Тарғибот тадбирида эл севган санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этиб, уларни халқ фаровонлиги ҳамда Ватан тараққиёти йўлида бирлашишга чорлади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019