16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:26
Сиёсат 👁 264

Уйшин маданият уйида Референдум тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

Уйшин маданият уйида Референдум тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

Бундан йигирма бир йил аввал 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида икки палаталик парламентни шакллантиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтган эди. Бу йил ўтказиладиган референдумда Конституциямизга киритиладиган кўшимча ва ўзгартиришлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаётганлигини, жонажон халкимизнинг онгида ва қалбида эртанги кунга бўлган ишончи, ғурур-ифтихори порлаб турганлигининг ҳар онда гувоҳи бўлмоқдамиз.

 Юртбошимиз таъбири билан айтганда, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хохиш иродасининг ифодаси-ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади.

 Халқимизнинг бевосита хоҳиш ва истаклари ифода этиладиган кун этиб 30 апрель санаси белгиланди. Ушбу сиёсий жараёнда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Амударё туманининг Уйшин маданият марказида бўлиб ўтган тарғибот тадбири ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда Референдум ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, фаол фуқаролар иштирок этишди.

Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар Конституциявий Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва маромига етказишда Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилган ҳолда икки босқичда умумхалқ муҳокамаси ўтказилганлиги, ушбу жараёнда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси, қисқа рақамли call-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали Республикамизнинг барча ҳудудларидан фуқароларимиз, айниқса ёшларимиздан 220 мингдан ортиқ фикр ва таклифлар қабул қилинган ҳамда таҳлил қилинганлигини айтиб ўтишди.

Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65 фоизга янгиланиб, моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилаяпти. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ўтказиладиган референдум ҳақида ҳар бир фуқаро албатта билимга эга бўлиши, қонунчиликни яхши билиши, ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис унумли фойдаланиши ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар эса, келгусида ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўзининг ижобий ифодасини топиши шубҳасиз.

Азиз юртдошлар! 2023 йил 30 апрелда ўтказиладиган референдум, бу шунчаки муҳим сиёсий тадбир бўлиб ўтадиган кун бўлибгина қолмай, ҳар биримизнинг,  фарзандларимизнинг тинчлигини, фаровон ва осуда ҳаётини белгилаб берувчи ҳужжатнинг қабул қилиниши учун овоз бериладиган кун эканлигини унутмайлик!

Шундай экан, референдумда фаол иштирок этиб, ўз Конституциявий бурчимизни рўёбга чиқарган ҳолда овоз берайлик!

Диана Базарбаева ҚДУнинг журналистика факультети талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019