16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:03
Иқтисодиёт 👁 250

ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧ (ГИДРАНТ)ЛАРНИНГ ДОИМИЙ ШАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧ (ГИДРАНТ)ЛАРНИНГ ДОИМИЙ ШАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)лар ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчириш автомашиналарини сув билан таъминлаш ва ёнғинларни тезда бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

Амударё тумани ҳудудида жами 275 та ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)лари мавжуд бўлиб, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг йиллик режасига асосан тумандаги барча ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларини йилига камида икки марта назоратдан ўтказиб, техник ҳолатини ўрганиш белгиланган. Мазкур ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларнинг техник ҳолатини амалда ўрганиш бўйича Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 3-сонли ва 4-сонли Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва Сув тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ушбу йўл ҳаритага асосан ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларнинг техник ҳолати Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3-сонли ва 4-сонли Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби ва Сув тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида доимий равишда амалда ўрганиб борилмоқда.

Яқинда ўрганишлар жараёнида туманимизнинг Гулзор МФЙ ҳудудида жойлашган 16 дона ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларининг техник ҳолати талаблар даражасида эмаслиги аниқланди ва мавжуд носозликлар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жойида бартараф қилиниб, узлуксиз сув билан таъминланиши йўлга қўйилди.

Навбатдаги ўрганиш жараёни туманимизнинг “Амударё газ сервис” ҳамда “Амударё метан савдо” МЧЖлар ҳудудида жойлашган ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларининг техник ҳолати билан танишиш мақсадида амалга оширилди. Мазкур корхоналар ҳудудларидаги ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларининг штоклари қотиб қолганлиги аниқланиб, Сув тармоқлари корхонаси ходими Фарҳод Ҳайтимбетов томонидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди.

Фавқулодда вазиятларда ва ёнғин содир бўлганда юз берган офатни тезлик билан бартараф этишда сув олгич (гидрант)ларининг доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида идора ва ташкилотлар, корхоналар масъуллари ҳам ушбу иншоотлар атрофида ортиқча қурилишлар ёки тўсиқлар бўлмаслигига эътибор қаратишлари зарур. Шу боис, туман ҳудудида жойлашган идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ҳамда аҳолига шуни айтмоқчи эдикки, объект ҳудудида ёки кўча бўйларида жойлашган ёнғинга қарши сув олгич (гидрант)ларнинг атрофларида доимий равишда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, ёнғин ўчириш автомобиллари эркин ҳаракатланиши учун тўсиқлар кўйилмаслигини, гидрантлар ўрнатилган жойни кўмиб ташламасликларини, кўрсаткич белгиларига зарар етказмасликларини илтимос қиламиз.

Равшан Баҳрамов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019