16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:43
Жамият 👁 317

ХОТИРАЛАРДА ҚОЛГАН МАШАҚҚАТЛИ КУНЛАР

ХОТИРАЛАРДА ҚОЛГАН МАШАҚҚАТЛИ КУНЛАР

Уруш – ўз номи билан уруш. У кунлар олис хотираларда қолган бўлса ҳам Шарифа момо ўша замонларга тўғри келган ёшлигини ҳар эслаганида маҳзун бўлиб қолади. Сўнг ўзи кўрган шу оғир замонлар қайтиб келмаслигини тилаб, ҳозирги тинч-осойишта, тўкин-сочинликда кечаётган ҳаётига такрор-такрор шукрона айтади. Тилида дуо, дилида шукрона билан яшаётган, суронли Иккинчи жаҳон уруши йилларида мислсиз қийинчиликларни бошидан кечирган Шарифа момо айни пайтда фарзандлари, невара-чевара келинлари ардоғида дориломон ҳаёт кечирмоқда.

Шарифа Бекниёзова Хоразм вилоятининг Вазир қишлоғида 1923 йилда, ўзи айтганидек, баҳор кунларида жўхори экиш палласида таваллуд топган. Болалиги пахта далаларида кечган Шарифа залворли меҳнат майдонларида кучга тўлиб, шаддод, ғайратли ва меҳнаткаш қиз бўлиб улғайди. Шундай кунларнинг бирида қишлоқнинг энг ўктам, норғул йигитларидан бири бўлган Ражабдан совчи келиб, уларни унаштириб қўйишди. Аммо эл бошига қора кунлар тушиб, бирдан уруш бошланиб қолди ва барча юртдошлари қатори Ражаб ҳам жангга отланди.

Қишлоқдан урушга яроқли бўлган барча эркаклар урушга жўнатилганидан кейин оғир юмушлар аёл-қизлар ва қариялар зиммасига ўтди. Шарифанинг отаси ҳам жуда кекса эди. Дурадгор уста бўлган қари отаси шунга қарамасдан қишлоқдошларига кўмаклашар, бир бурда нон учун оилада онаси, Шарифа ва унинг ўзидан катта опаси биргаликда эртадан кечгача далада кун ўтказишарди.

Шарифа момо доим ўша даврларда тупроқ остидан салгина кўриниб турган бир дона чигитни ҳам қолдирмасдан олишгани, айниқса, қишнинг совуқ, изғиринли кунларида зир титраб, дала кезиб оқарган тола излаб тортган азобларини оғир хўрсиниш билан эслайди. Музлаб қолган кўракларни уйга олиб келиб, ўчоқ олдида олов тафтида эритиб, титиб тўплаган пахта толаларини топширишгани, бунинг эвазига беришган озгина буғдойдан нон қилиб еганлари, қоринлари тўяр-тўймас кун ўтказишгани ҳалига қадар ёдида.

Шарифа момо бора-бора шуни ҳам топиш мушкул бўлган, очликда ўтказган кунларини, оғир меҳнатдан майиб бўлган, очарчиликдан шишиб ўлган, фронтдаги яқинларидан “қорахат”лар олиб қайғуга ботган қишлоқдошларини асло унутмайди. Айниқса, қишнинг изғирини, саратоннинг иссиғида далада меҳнат қилиб чеккан заҳматлари, бир тишлам нон учун катталардан қолишмай тер тўкканлари сира ёдидан чиқмайди. Шундай қора кунларда ёшгина қиз бўла туриб, ҳамма қатори оғир юмушлар қилгани, кулфатда ўтган ҳаётининг қоронғи томони энди фақат хотираларда қолганига гоҳида ишонгиси келмайди. Бу хотиралари ҳақида улғайгунича фарзандларига, кейинчалик невараларига, ҳозир эса чевараларига гапириб беришдан, ўзлари яшаётган тинч-осойишта, тўкин-сочин замонларга қайта ва қайта шукрона айтишдан асло чарчамайди.

Уруш тугагач, тирик қолганлар уйларига қайта бошлади. Улар Шарифани унаштиришган Ражаб ҳам қайтиб келди. У келиши билан кекса ота-онасига қарашиб, ночор аҳволга тушиб қолган оиласини оёққа турғазишга ҳаракат қила бошлади. Каттагина ер олиб, бир ўзи деҳқончиликни йўлга қўйди. Кўп ўтмай, улар оила қуришди. Лекин урушдан кейинги тикланиш йилларида ишчи кучи ҳамма ерда керак бўлгани учун ёш оила 1950 йилда Амударё туманидаги Куюк кўпир овулига кўчиб келишди. Овул ҳудудидан ўтадиган темир йўл атрофида шу пайтда биронта уй йўқ эди. Улар шу атрофга жойлашиб, колхознинг қўриқ ерларини ўзлаштиришда катта ёрдам беришди. Кейинчалик уй ҳам қуриб олишди. Шу уйда униб-ўсиб, ўзларидан кўпайишди. Шарифа момо дунёга келтирган 13 нафар фарзанддан 3 ўғил ва 6 қиз камолга етди. Турли касб-кор, ҳунар эгалари бўлиб, жамият ва элга наф келтириб яшашди. Ҳозир неваралар сони 36 нафарга, чеваралар 47 нафарга, эваралар 2 нафарга етди. Афсус шу кунларни кўриш Ражаб отага насиб этмади.

Ўтган йили момонинг 2 нафар чевараси уйланди. Келинни энг аввал шу уйга, катта момосидан фотиҳа олиш учун унинг олдига олиб келишди. Бундан у ниҳоятда хурсанд бўлди. Бу йил қўлларига шу чевараларнинг фарзандини, яъни эварасини олганида эса ўзини шу бахтга сазовор этган Аллоҳга чексиз шукроналар айтиб, кўзларига ёш олди.

Шарифа момонинг фарзандлари, невара ва чеваралари ҳар йили Наврўзи олам – 21 март куни унинг таваллуд кунини нишонлашади. Бу йил табаррук момо 100 ёшга етди. Шу қутлуғ ёшида ҳам фарзандларига, невара-чевараларига бош бўлиб, ёшларга ҳаётда ўз йўлларини топишида панд-насиҳатлари билан кўмак бериб келаётган онахонни туман ҳокимлиги, фуқаролар йиғини масъуллари, овулдошлари ҳам тез-тез йўқлаб туришади. Байрамларда совға-саломлар билан ташриф буюриб, ҳол-аҳвол сўрашга келганларнинг ҳар бири билан дилдан суҳбатлашади. Хотираларда қолган машаққатли кунлари, ҳаёт ҳақиқатлари, кўрган-кечирганларини шеърга солиб сўзлаб беришдан, тинч ўтаётган ҳар кунига шукрона айтишдан сира чарчамайди.

Шарифа момо айтганидек, осойишта кунларимизга кўз тегмасин. Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019