16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:41
Жамият 👁 246

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уйлари таъмирлаб, яшашга яроқсиз ҳолга келиб қолганлари қайтадан қуриб берилмоқда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уйлари таъмирлаб, яшашга яроқсиз ҳолга келиб қолганлари қайтадан қуриб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февраль кунги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларни таъмирлаш, том қисмини ёпиш, ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ Амударё туманидаги жами 49 та овул ва маҳаллаларда жойлашган жами 1868 та хонадондан 1856 та уйнинг том қисми ёпиб берилади. Шунингдек, яшаш учун ва таъмирлаш учун яроқсиз бўлган 12 та уй қайтадан қурилади. Қолган 190 та уй эса тўлиқ таъмирлаб берилади.

 Ундан ташқари қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманлари ҳисобланган Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари олиб борилади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги барча хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ушбу оилалар ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланди. Бугунги кунда туманда ушбу уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари бошлаб юборилган.

Амударё туманининг Бўз ёп овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Амат Базарбаев якка-ю, ёлғиз яшайди. Фуқаронинг уйига ташриф буюрганимизда шу нарсанинг гувоҳи бўлдикки, унинг уйи ҳақиқатдан ҳам яшашга яроқсиз аҳволга келиб қолган. Фуқаронинг уйи бугунги кунда “Гўна қалъа Манғит” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қайта қурилмоқда. 2 хонали замонавий услубда қуриб берилаётган уйининг қурилиш ишлари бошлаб юборилганидан у жуда ҳам мамнун бўлиб қурувчиларга ўзи ҳам ёрдам бермоқда.

Яна шундай ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан бири Қизилчоли маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Сийтмамутова. У икки нафар фарзанди билан ёлғиз яшайди. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин ёлғиз она рўзғор юкини кўтаришга анча қийналиб қолган эди. Бунинг устига яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган эски уйнинг томидан чакка ўтиши, балоғат ёшига етиб қолган фарзандларининг моддий зарурати ёлғиз онани кеча-ю кундуз дала ишларидан бўшамай ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилишга мажбур қиларди. Биз ташриф буюрган пайтимизда уй эгаси мавсумий ишчи бўлиб ишлаётганлиги сабаб ўзи етиб келолмади. Президентимизнинг алоҳида ғамхўрлиги ва эътибори сабаб унинг уйи ҳам янгидан қуриб берилмоқда.

Қурилиш ишлари “Жумуртов тех таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилмоқда. Қурувчиларнинг таъкидлашича, қурилиш ишлари июнь ойида ниҳоясига етказилиб, уй эгасига тантанали тарзда топширилади.

Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳибаси дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор хайрли юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019