16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:30
Спорт 👁 509

СПОРТЧИ ОИЛАЛАР МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

СПОРТЧИ ОИЛАЛАР МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз миллий спорт ўйинлари ва халқ ўйинлари – жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Бу ўйинлар аҳолида ватанпарварлик туйғулари юксалишига, миллий ғурур ва фахр шаклланишига хизмат қилади. Шу боисдан аҳоли айниқса ўсмир-ёшларни миллий спорт турларига кенг жалб қилиш, спортнинг оммавийлигига эришиш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилаяпти, спортнинг оммавийлигига эришиш учун ҳудудларда,мактабгача, умумий ўрта таълим муассаса зарур шарт-шароитлар яратилаяпти, спорт таълими тизими такомиллаштирилаяпти, спорт турлари бўйича иқтидорли, салоҳиятли спортчилар заҳирасини яратишга эътибор кучайтирилаяпти.

Бунингдек саъй-ҳаракатларни бошланғич синфлардан ташкил этиш, жажжи ўғил-қизларнинг спорт салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантириш ҳам жуда муҳим. Бунда спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларнинг ҳам роли улкан.

Амударё туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Биз спортчи оила” деб номланган спорт мусобақаси ҳам ўқувчиларга улкан таассуротлар қолдирди.

Жорий ўқув йилида мактабга илк қадам қўйиб, айни кунда 1-синфни тугатаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган мусобақада 4 та шарт бўйича беллашув ташкиллаштирилди.

Мазкур синф раҳбари У.Ўрозимбетова, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Морал Оғабоевалар ҳамкорлигида тайёрланган беллашув нафақат ўқувчиларнинг, балки уларнинг оиласида жисмоний тарбия ва спортга муносабат, соғлом турмуш тарзига амал қилиниши ва қизиқишларни ҳам синовдан ўтказди.

Мусобақага мактабнинг малакали ўқитувчилари ҳакамлик қилиб, иштирокчиларнинг мусобақа шартларини қай тарзда бажаришларини одилона баҳолаб бордилар.

Мусобақа иштирокчиларининг баскетбол саватчасига тўп ташлаш, кенгуру бўлиб сакраш, гимнастика якка чўпида туриб, бири-бирини йиқитиш шартларини ижро этишларини томошабинлар жуда завқланиб томоша қилдилар. Ушбу жараёнларда ўқувчилар оиласининг спортга ёш авлодни жисмоний чиниқтиришга эътибори нечоғлик эканлиги яққол намоён бўлди.

Мусобақанинг охирги “Мени танинг” деб номланган шартида ўқувчилар оналарининг салоҳияти синовдан ўтказилди. Унда оналар саф бўлиб турган ўқувчилар орасида кўзи боғланган ҳолда ўз фарзандини таниб олишлари лозим эди. Бу шартнинг адо этилиши ҳам ғоят ҳаяжонли ва қизиқарли ўтди.

Мусобақа ғолиблари рағбатлантирилди. Жажжи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган ушбу қизиқарли мусобақа кўпчиликда спортга ҳавас ва спорт билан шуғулланишга рағбат уйғотди. Аслида ташкилотчиларнинг мусобақани ташкиллаштиришган кўзлаган мақсадлари ҳам шу эди. Чунки соғ танда – соғлом ақл. Болаларнинг соғлом, баркамол бўлиб улғайишида эса спортнинг роли улкан эканлиги барчамизга аён. Оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортни оммалаштириш шу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026