16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:37
Фан ва таълим 👁 284

1-СОНЛИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА “КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА “КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан янгича ишлаш тизими яратилганлиги, бунда уларнинг ижодий, спорт соҳасидаги қобилиятини ривожлантириш баробарида бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганлиги ўзининг ижобий самараларини бераяпти.

Айни кунларда туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11-синфлари битирувчилари қўлларига шаҳодатномаларини олиб, олам-олам орзулар билан ўз келажаги сари дадил қадам қўйиш арафасида туришибди. Уларнинг айримлари таълим олишни давом эттириш истагида бўлишса, айримлари касб-ҳунар эгаллашни ният қилишган.

Яқинда Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган “Касблар фестивали” тадбири битирувчи синфлар ўқувчиларининг касб-ҳунарлар ҳақида тўлиқ маълумот олишларида, маълум бир касбни қатъий танлашида муҳим восита бўлди.

“Касблар фестивали”да ҳудуд мактабларининг 9-синфлари битирувчилар,и уларнинг ота-оналари, мактаблар психологлари, тумандаги бўш иш ўрни мавжуд корхоналар масъуллари иштирок этдилар.

Тадбирда битирувчи ўқувчилар мактаб ҳовлисида ушбу масканда ёшларга ўргатилаётган касб-ҳунарлар ҳақида маълумотлар берувчи кўргазма билан батафсил танишдилар. Касблар усталари, педагоглар ўқувчиларга касб танлаш – инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эгалиги, инсон айнан касбий фаолияти туфайли ҳаётда ўз ўринни топиши, шарафга эга бўлиши ҳақида маърузалар қилдилар.

Касб танлаш... бу жуда оддий туюлса-да, аслида инсоннинг ўз иқтидори, қизиқишига яраша касб танлаши унинг ҳаёти мазмунини белгилайди. Касбнинг яхши ёмони бўлмаганидек, осони ҳам бўлмайди. Ҳар ким ўзи эгаллаган касбида ҳалол ва ихлос билан ишлаши муҳим.

Байрамона безатилган касб-ҳунар мактаби ҳовлисида ушбу муассасада фаолият олиб бораётган турли йўналишлар, тўгараклар, қисқа муддатли курслар, ишлаб чиқариш цехлари ҳақида ахборот-маълумотлар жойлаштирилганлиги ўқувчилар эътиборини тортди. Шунингдек, барча ўқув-амалиёт хоналари, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишиш ёрқин таассурот қолдирди.

Мазкур касб-ҳунар мактабида айни кунда 12 та гуруҳда 303 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганишмоқда.

Уларнинг 166 нафари битирувчилардир. 2023-2024 ўқув йилида муассасага яна 9 та йўналишга 330 нафар мактабларнинг 9-синфлари битирувчилари ўқишга қабул қилинади. Тикувчилик, иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти, автомабиллар двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, электрик, асаларичи, тракторчи-машинст, йигирувчи, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, балиқчилик йўналишларида таълим олишни истайдиган, олисдан келиб ўқийдиган ўқувчилар учун 100 ўринли ётоқхона мавжуд.

“Касблар фестивали” иштирокчилари бўлган 9-синфлар битирувчиларига тадбирда бу ҳақда батафсил маълумотлар берилди, ўқув-амалиётхоналари билан таништирилди.

Тадбир ўқувчиларнинг ўз келадаги учун касб танлашида муҳим қарорларга келишига замин бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019