16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 281

Сўзи билан амали бир фермер

Сўзи билан амали бир фермер

Бугун юртимизда ер оламан, экин экиб, юрт равнақига, мамлакат иқтисодиётига ўз улушимни қўшаман, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаб, ишсиз аҳолини иш билан таъминлайман деган фуқароларимиз кўплаб топилади.

Лекин ердан унумли фойдаланиш, бозорларимизни сархил мева-сабзавотлар билан тўлиқ таъминлаш бирмунча машаққатни талаб этади. Шунга қарамай, фермерлик касбининг бор машаққат ва масъулиятини ўз елкасига ортиб юртимиз ривожига ва аҳоли фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фермерлар сони тобора кўпаймоқда.

Мамлакатимизда фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер эгаларини янада ривожлантириш, уларнинг фаолият кўламини кенгайтиришга устувор аҳамият берилаётгани туфайли Амударё туманининг Оқ олтин овули ҳудудидаги “Холбек-Элбек” фермер хўжалиги раҳбари Иномжон Мадраимовда ҳам фермерлик фаолияти билан шуғулланиш истаги уйғонди. У ўз фаолиятини 2015 йилда бошлаган эди. Фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмасада ишнинг кўзини билгани учун Амударёнинг энг илғор фермерлари қаторидан жой олди.

Жорий йилги ҳосил учун фермер жами 94,6 гектар экишлик майдонининг 50 гектар қисмига пахта, 22 гектарига буғдой, 3 гектарига тарвуз, қолган 19,6 гектарига турли дуккакли ва мойли экинлар, полиз маҳсулотларини экди.

Эрта баҳордан қадалган уруғ навлари бугун ўзининг баракали ҳосилини бериб, унга катта даромад келтирмоқда. Айниқса, Иномжон Мадраимовнинг фермер хўжалиги далаларида етиштирилган неъматлар ўзига хос, таъми-ю хусусияти билан тахсинга лойиқ. Бунда лафзи ҳалол, фидойи деҳқонларимизнинг меҳнати мужассам.

Фермер хўжалигида етиштирилаётган сархил маҳсулотлар эндиликда нафақат халқимизнинг, балки хорижликлар дастурхонини ҳам безаб, файзини оширмоқда. Илғор фермер ички бозорларимизни ушбу арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан, етиштирган маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқда. Бугунги кунда фермер хўжалигида 6 нафар ишчи, 20 нафар пудратчи фаолият юритмоқда.

Кейинги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам сув тақчиллиги сезилмоқда. Бу эса сувдан оқилона фойдаланишни талаб этади. Ташаббускор, инновацион ёндашувларни ишлаб чиқаришда қўллашни хуш кўрадиган фермер ғўза майдонларини томчилатиб суғориш усулидан ҳам фойдаланмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, бугунги фермерларимиз онгида том маънода туб бурилишлар ясалди. Бундан ўн беш йил олдин даромад кўриш, машина олиб, уй қуриш мақсадида меҳнат қилган фермер бугун хўжалиги қошида қайта ишлаш корхоналари очиш, янги иш ўринлари яратиб, ёшларни иш билан таъминлаш нияти билан яшамоқда. Фермерларимиз ўз муаммоларини юқори минбарлардан туриб гапирмоқда, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган изчил дастурларда фаол иштирок этмоқда.

Буларнинг бари истиқлол боис фермерларга яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар туфайлидир. Тиниб-тинчимас ва меҳнаткаш фермернинг бундан кейинги ишларида ҳамиша омад ёр бўлишини тилаймиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019