16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:14
Саломатлик 👁 299

Олмазор − обод ва фаровон маҳалла

Олмазор − обод ва фаровон маҳалла

Маҳалла — Ватан ичидаги кичик Ватан. У қанчалик обод бўлса, юртимиз шунчалик обод, халқимиз турмуши фаровон бўлади. Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, маҳаллаларда, ҳар бир инсон ҳаётида бўй кўрсатишини таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётганининг сабаби ҳам шу.

Амударё телевидениеси таҳририяти маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни, мана шу ислоҳотлар натижасида маҳаллаларда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларни телеканалда кенг ёритиб келмоқда. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳам маънавий ва маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган энг намунали маҳаллалар фаолияти ҳақида кўплаб кўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилмоқда.

Телеканал ижодий гуруҳи грант лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги намунали оилалар билан танишиш мақсадида Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласига ташриф буюрди.

Айтиш лозимки, Олмазор маҳалласи тумандаги энг намунали, обод ва фаровон маҳаллалардан бири ҳисобланади. Ушбу маҳаллада фаолият юритувчи маҳалла тизими ходимларининг, қолаверса, кўча бошчиларининг ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда иш олиб боришлари туфайли жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида маҳаллада биронта ҳам ажрим ҳолати кузатилмади. Сабаби, маҳаллада узоқ йиллардан буён ҳамжиҳатликда яшаб келаётган оилаларнинг ёш оилаларга ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётгани, янги турмуш қурган оилаларнинг тинч- тотувликда, аҳил-иноқликда яшашларида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ёш оилаларга ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган мана шундай оилалардан бири Рустам ака Юсуповнинг оиласидир. Рустам ака турмуш ўртоғи Роза опа билан узоқ йиллардан буён ўзаро оғизбирчиликда яшаб, икки қиз ва бир нафар ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Фарзандларига ёшлик пайтидан тўғри тарбия бериб, ҳалол луқма едирди.

Ўзининг меҳнат фаолияти давомида ҳамкасбларига ҳурмат-иззатда бўлиб, элнинг дуосини олди. Шу сабабдан ҳамми, фарзандлар отанинг мукаммал тарбиясини олиб, нуфузли олийгоҳларда таълим-тарбия олдилар. Ўзлари танлаган касбнинг етук мутахассиси бўлиб етишдилар. Юлдузхон ва Наргизахон қизлари турмуш қургач, турмуш ўртоғининг хизмат вазифаси сабаб ота-онасидан олисроқда – Навоий ва Тошкент шаҳарларида яшашади. Аммо, суюкли онанинг берган оқилона тарбияси уларга ҳамиша ҳамроҳ.

Оиладаги соғлом маънавий муҳит, невараларга берилаётган эътибор туфайли оиланинг тўнғич невараси Расулбек рассомчиликка меҳр қўйди. 2-синфлик пайтидан “Ёш рассомлар” тўгарагига қатнашиб кўплаб танловларда ғолибликни қўлга киритди. Ёшгина бўлишига қарамасдан, набирасининг эришаётган ютуқ ва муваффақиятларидан бобоси ва бувиси ғурурланиб, унинг келажакда таниқли рассом бўлиб етишиши учун ҳамиша дуо қилади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азат Мадраимов, ҳоким ёрдамчиси Ҳамро Йўлдашев, хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Якубова, профилактика инспектори Муслимбек Жабборберганов, ёшлар етакчиси Алибек Собировларнинг ўзаро ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда фаолият юритишлари натижасида оилавий ажримлар, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилмади.

Маҳалла ходимлари, кўча бошчилари, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари маҳалладаги ҳар бир оиланинг яшаш шароити, турмуш тарзидан доимий равишда бохабар бўлиб турадилар. Маҳалладаги мавжуд муаммоларни эса биргаликда бамаслаҳат ҳал қиладилар.

Рустам ака сингари кўпни кўрган, тажрибали эл оғаларининг ташаббускорлиги, маҳалла аҳолисини бирлаштира олишдек қобилиятлари туфайли маҳалла ҳудуди янада обод бўлиб бормоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, ҳар қандай мамлакат ва давлатнинг энг катта бойлиги, кучи қудрати бу унинг бағрида яшаётган оилалар ва аҳолидир. Юрт тинчлиги оилалар тинчлигидан, эл-юрт фаровонлиги оилалар фаровонлигидан пайдо бўлади.

Олмазор маҳалласида яшовчи Рустам ака ва Роза опанинг оиласи сингари бағри бутун, обод оилаларда мамлакатимиз келажаги бўлган маънавий баркамол авлод вояга етади, униб-ўсади. Мана шундай баркамол ёшларнинг эса Ватан тараққиёти ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019