16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:40
Жамият 👁 379

Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк обеъктлари ва солиқ қарздорлиги бор хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда

Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк обеъктлари ва солиқ қарздорлиги бор хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда

26 июль куни Амударё туманининг Холимбег овулида туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги туман бўлими, солиқ инспекцияси ҳамда бошқа ташкилот масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда бўлиб, хатлов ишларини олиб бордилар. Хатловдан кўзланган мақсад – кўчмас мулк объектлари рўйхатида мавжуд бўлиб, лекин шу кунга қадар кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган объектларни аниқлаш ва аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар беришдан иборат бўлди.

Маълумки, 2022 йил 6 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда кадастр ҳужжати йўқ уй-жой ва ерлар тўлиқ рўйхатга олиниб, ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва қурилган уйлар масаласини ҳал этиш бўйича қарор, дастур ва график ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Лекин, баъзи фуқароларимиз ҳалигача кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларисиз эгалик қилиб келишмоқда. Хатлов жараёнларида ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима солинди. Бунда кадастр ҳужжатларисиз кўчмас мулк объектларига эгалик қилиб келаётган юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача, жисмоний шахсларга эса 10 баробар миқдоригача жарима солиш кўзда тутилган.

Хатлов жараёнларида фуқароларга ер ва уйга оид барча ҳужжатларини сақлаб, имкони бўлса, йўқотилганларини тиклаб олишлари лозимлиги, асосийси, ҳужжатлаштириб қолиш учун ўзбошимчалик билан қўшимча иморатлар қуришдан тийилишлари кераклиги, бу ҳаракатлар фуқаро учун муаммо келтириб, унинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, фуқароларга уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи керакли ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Таъкидланганидек, уларга маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маълумотнома, ер ва мол-мулк учун тўланган солиқ ҳамда коммунал тўловлар квитанциялари киради.

Хатлов жараёнларида кадастр ҳужжати йўқ кўчмас мулк эгаларига кадастр рўйхатидан ўтган ҳужжатлар асосидагина ер, мол-мулк солиқларини тўлашлари мумкинлиги, барча фуқаролар орасида ерга эгалик қилиш тенглик ва шаффофлик асосида олиб борилиши қатъий тарзда тушунтирилди.

Ундан ташқари, солиқдан қарздорлиги бор бўлган фуқароларга жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тўлаш тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрь саналарига қадар амалга оширилиши белгилангани, ер участкаларидан ҳужжатсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида ҳисобланиши батафсил тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, агар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар бўлса, имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатларни мустақил равишда солиқ инспексиясига тақдим этишлари лозимлиги, мол-мулкнинг кадастр қиймати ва ер майдонлари ўртасида фарқ аниқланган тақдирда Кадастр агентлиги туман бўлимига мурожаат этишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Хатлов жараёнлари давомида кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларининг эгалари солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этишлари, акс ҳолда белгиланган тартибда ҳар бир кечиктирилган муддат учун пеня ҳисобланиши ва солиқлар суд тартибида ундирилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026