16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:44
Саломатлик 👁 240

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЕМОРЛАРГА НАЖОТ БАҒИШЛАЙДИ

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ  БЕМОРЛАРГА НАЖОТ БАҒИШЛАЙДИ

Мамлакатимиз аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 16 июнда қабул қилинган Президент Қарори соҳада туб ўзгаришлар ясалишига замин бўлди.

Қарорга мувофиқ Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14та ҳудудий тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида қайта ташкил қилинди ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал тизими йўлга қўйилди. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, ҳудудидан қатъий назар, унга энг яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса кун-у тун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилди.

Мазкур Қарорга мувофиқ ташкил этилган Республика тез тиббий ёрдам Маркази Қорақалпоғистон филиалига қарашли Амударё туман бўлими туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биносининг биринчи қаватида жойлашган. Бўлимда шифокорларнинг, фельдшерлар, ҳайдовчиларнинг бўш вақтларида дам олишлари учун хоналар, бўлим мудири, хўжалик бекаси хоналари, энг зарур дориларни сақлаш хоналари мавжуд.

Бўлим таркибида 1та марказий подстанция ва 11та шохобча мавжуд бўлиб, уларда жами 15 бригада – 11та умумтармоқ 1та реанимацион, 3та фельдшерлик бригадалари фаолият юритади.

Бўлимдаги барча автомашиналарга  GРS ўрнатилган бўлиб, ҳаракатланиши диспетчер олдидаги монитор орқали онлайн кузатиб борилади.

Бўлимда фаолият юритувчи ходимлар жами 302 нафарни ташкил этади. Шу жумладан, 38 нафари асосий, 22 нафари ўриндош шифокорлар, 161 нафари асосий, 1 нафари ўриндош ўрта тиббиёт ходимларидир.

Улар туманимиз аҳолиси тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолганда чақирувларга зудлик билан етиб боришга ва тез тиббий ёрдам кўрсатишга ошиқадилар.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида бўлимга жами 25952та чақирувлар бўлди. Уларнинг 25527таси бажарилган. 25776 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Жами чақириқларнинг 489таси бахтсиз ҳодисалар, 12399таси шошилинч чақириқлар, 4890таси шошилинч бўлмаган, 969таси туғруқ ва ҳомиладорлар патологияси бўйича чақириқлар, 29таси эса шифохонадан шифохонага ўтказишлардир. Тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб мурожаат қилганлардан 4323 нафар бемор шифохонага ётқизилди, 962 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Чақириқлар давомида тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган беморларга аниқ ташхис қўйиш учун бўлимимизда  13та ЭКГ аппарати ва оғир ҳолатдаги беморлар аҳволини енгиллаштириш учун зарур бўлган анжомлари, беморларга ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун 41 номдаги дори препаратлари мавжуд.

Кейинги йилларда аҳоли орасида тез тиббий ёрдамга эҳтиёж кучаяётганини эътиборга олиб, яқин кунларда марказий станцияда янгидан тез тиббий ёрдам бригадаси ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Бунингдек чора-тадбирлар туманимиз аҳолисининг соғлигини муҳофаза қилишга, зарурат туғилганда дард  исканжасида қолган одамларга тезкор тиббий ёрдам беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Константин Шабаев,

Республика тез тиббий ёрдам маркази

Амударё бўлими мудири.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019