17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 15:22
Жамият 👁 219

БУ КИТОБНИ ЎҚИНГ, УНДА СИЗНИНГ ҲАМ ҚАЛБИНГИЗ БОР

БУ КИТОБНИ ЎҚИНГ, УНДА СИЗНИНГ ҲАМ ҚАЛБИНГИЗ БОР

Касбим тақозосига кўра, ижодкорлар, шоир ва ёзувчилар даврасида кўп бўламан. Шундай дамларда, яширмайман, атрофимдаги инсонларнинг барчаси шоир-у шоираларми, дея ҳайратланаман. Лекин ана шу шоир-у шоираларнинг берилиб ижод этган машқларини (шеърларини эмас!) тинглаб, очиғи, зерикиб қоламан. Тезроқ уларнинг даврасини тарк этгим келади. Нега, дейсизми? Ҳақиқий, юрагимга етиб борадиган, кўнглим торларини нафис тебратиб, мусиқий  оҳанг таратадиган сатрлар топаолмаганимдан...

Чиройли дастхат битиб, ниҳоятда камтарлик билан “ўқиб кўрарсиз, опа”, дея қўлимга тутқазгани, Одил Шомуродовнинг шеърларини эса шунчаки варақлаб кўрмадим, балки қўлимдан қўймай ўқидим, завқ олдим, шеърлари оҳангларида тебраниб-тебраниб, қувонч билан китобни охиригача, айрим шеърларини такрор-такрор ўқидим. Чунки бу шеърий битикларда катта қалб бор, дард, меҳр ва соғинч бор эди.

Бу оламни беғубор

Кўрмоқ эди истагим.

Ғаминг нима, айт сенинг,

Шўрликкина юрагим?

Нима қилай қушгинам,

Тор келдими қафасинг?

Муштларингнинг зарбидан

Бўғилади нафасим.

Ушбу сатрлар Одил Шомуродовнинг “Оила – муқаддас” деб номланган китобидан жой олган “Юрак” шеърига тегишли. Азбаройи дарднинг зўридан “кўксини тинмай муштлаётган” юраги билан шоирнинг ҳасратлашуви жуда чиройли, дардли оҳангларда талқин этилганки, шеърхон беихтиёр ўзининг юраги билан дардини бўлишаётгандай ҳис этади ўзини.

Шоирнинг “Кучук” шеъри болалик хотиралари ҳақида. Бебош болаликнинг бир қалтис ўйини сабаб кучукчани сувга чўктириб юборган болакай (шоир)нинг ёши улғайган сари юрагида тугун бўлиб қолган изтироблари, орадан 40 йил ўтиб кетса-да, виждон азобидан зарб олган қалби иқрори ўқувчида табиат олдида масъуллик туйғусини уйғотади.

Китобни варақлаганим сари шоирнинг ажиб сеҳрли шеърият дунёсига ошно бўлиб, дилимда ҳайрат уйғонди. Унинг “Жигарим”, “Забардаст йигитлар”, “Ўзбекнинг”, “Алвидо”, “Оила – муқаддасдир”, “Нон таъми”, “Ҳаёт”, “Онажон”, “О, муҳаббат”, “Юрак тўла дард”, “Донор”, “Интернет”, “Етимлар фарёди”, “Ўзбекнинг боласи”, қўйингки, барча шеърларини асло бефарқ ўқиш мумкин эмас. Бу шеърларда покиза қалб туғёнлари, она Юртга, жигарбандларга, азиз халқига чексиз меҳр-муҳаббат бор.

Одилжоннинг “Кашфиётчи”, “Бошлиқ” каби ҳазил шеърларида эса деярли барчага бирдай кулгу, сеҳр, завқ бағишловчи комик хусусият борки, шеърнинг ҳар бир сатри инсонни ақл-фаросат билан иш тутишга ундаб туради.

Кимдир шоирлик ҳақида: “дарди бор одам шеър ёзади, ёзувчи-шоир бўлади”, деса, жимгина елкамизни қисиб қўямиз.

Балки ростдир, дард – инсонни кучли, иродали қилади, сабр-тоқатга ўргатади. Шу жиҳатдан олиб қарасак, иродали, кучли инсонлар сабр-тоқатли, метин бардошли бўладилар. Яхши шеър ҳам ана шу сабр-тоқат ва метин бардош меваси. Одилжоннинг “Бухородан севганман” деб номланган шеъридан мен ана шундай таассурот олдим. Шеърдаги лирик қаҳрамон балки ўзидир, балки бошқадир. Нима бўлганда ҳам сабр сувини ичиб, қатъият ва тоқатидан куч олиб, метин бардош билан яшаган инсонгина муҳаббат дардини енга олади:

“Йўллар олис бўлса ҳам,

Кўнгил яқин бўлса бас!

Мен Манғитда куй чалсам,

Бухородан келар сас...”

Бу сатрлардан машҳур “Тановар”нинг дилларни ўртовчи наволарини ҳис этдингизми?  Албатта! Ана шу наволар оғушида севгилиси “йўлига кўз тикиб”, гирён яшаётган ошиқ (Одилжон)нинг катта қалбини ҳам ҳис этасиз. Бунинг учун “Оила – муқаддас” китобини ўқинг ва завқ олинг. Китобнинг ҳар бир саҳифасидан ҳаёт ҳақиқатларини топасиз ва:

– Амударёда шундай шоир ҳам бор экан-да! – дея чин дилдан ҳайратланасиз.

Мен эса Одилжон Шомуродовни янги китоби билан, сиз азиз китобхонларни эса ифори хуш шеърий гулдаста китоб жавонингиздан жой олгани билан табриклайман.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси. 

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026