16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 226

БАЛИҚЧИЛИК – ДАРОМАДЛИ СОҲА

БАЛИҚЧИЛИК – ДАРОМАДЛИ СОҲА

Балиқ гўшти инсон учун фойдали ва ўзгача таъмга эга бўлгани учун ундан тайёрланган таомлар хушхўр, севимли бўлади. Айниқса, жуда ширали ва мазали бўлган Амударёнинг балиқлари бошқа элларда ҳам машҳур.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда даромадли соҳа сифатида балиқчиликни ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амударё дарёси бўйида жойлашган туманимизда ҳам бу борадаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда соҳани ривожлантириш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг сифатли балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Уйшин маҳалласидаги Ҳамза Жумамуродов шу соҳага қизиқиши катта бўлгани сабабли 2015 йилда ўз маблағи ҳисобидан “Абдурасул Жайҳун” номли балиқчиликка ихтисослашган оилавий корхонасини ташкил қилди. Овулда 4 гектар ер майдонида кўл ташкил қилди ва қўшни Хоразм вилоятидан 8 минг дона сазань, оқ амур, дўнг пешона балиқларининг чавоғини келтириб, парвариш қила бошлади. Кейинги йилдан тижорат банкидан 100 млн. сўм миқдорида кредит олиб, корхона фаолиятини кенгайтирди ва 2 нафар ишчи олди. Тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 2020 йилда банкдан 300 млн. сўм миқдорида кредит олди. Ушбу маблағлар ёрдамида яна 6 гектарга яқин ҳудудда кўл ташкил қилиб, ишчилар сонини 4 нафарга етказди. Ҳозирги кунда балиқлар сони 50 минг донага етказилди.

Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йилда балиқчиликни ривожлантириш, аҳоли хонадонларида балиқ боқишни ташкил қилиш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадида қатор ишлар йўлга қўйилди. Президентимизнинг 2018 йилдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва бошқа ҳужжатлар мазкур ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда. Туманда 84 та табиий ва сунъий кўллар мавжуд бўлиб, улар 701,4 гектар ер майдонларида жойлашган. Жорий йилда 235 гектардаги сувли кўлларда 470 минг дона балиқ чавоқлантириш режалаштирилган.

Бугунги кунда 205 гектар сувли майдонда 410 минг дона чавоқлантирилди ва қолган 30 гектар сувли майдонда 60 минг дона балиқ чавоқлантириш кўзда тутилган. Айни пайтда йил якунига қадар берилган режани бажариш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда балиқ етиштириш нафақат сердаромад соҳа, балки унинг ижтимоий аҳамияти катта эканлиги инобатга олиниб, бу билан шуғулланаётган қатор тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан субсидия ва имтиёзлар жорий этилмоқда. Шу сабабли туманимизда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан шу йўналишида қиймати 250 млн. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янгидан 55 та иш ўрнини ташкил қилиш режалаштирилган.

“Абдурасул Жайҳун” балиқчилик корхонасида етиштирилган балиқлар ички ва ташқи бозорга етказиб берилади. Тадбиркор қўшни туманлар ва вилоятларга ташриф буюриб, Тошкент, Сирдарё вилоятларидан тажриба ўрганмоқда ва ўз фаолиятини янада ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Балиқлар учун зарур бўлган омухта емлар эса Германия, Эрон давлатларидан келтирилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган йили 30-40 тонна атрофида балиқ етиштирилиб, айланма маблағ 600 млн. сўмга етказилди.

Балиқчилик хўжаликларининг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани соҳа ривожида муҳим омил бўлмоқда. Ҳамза Жумамуродов каби ғайратли, ишбилармон инсонларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса бу соҳада давлатимиз томонидан белгилаб берилган чора-тадбирлар режаси муваффақиятли амалга оширилиб, балиқчилик ривожланиб бормоқда. Ана шундай тадбиркорлар сафи ортса, келгусида соҳа янада ривожланиб, Амударё балиқларини чет элга экспорт қилиш ҳам йўлга қўйилади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019