16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 14:40
Иқтисодиёт 👁 315

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА “ИДЕАЛ” ДЎКОНЛАР ТАРМОҒИНИНГ ЯНГИ САВДО ШОХОБЧАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА “ИДЕАЛ” ДЎКОНЛАР ТАРМОҒИНИНГ ЯНГИ САВДО ШОХОБЧАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига кўрсатилаётган эътибор, имтиёз ва рағбат туфайли турли соҳалар бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, халқимизнинг мушкулини осон, оғирини енгил қилаётган ишбармонлар сафи тобора ошиб бормоқда.

Амударё туманида ҳам тадбиркорлик соҳасидаги ижобий ўзгаришлар. мустаҳкам ҳуқуқий асослардан самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорлик соҳасида юқори натижаларга эришаётган ишбилармонлар талайгина.

Асли касби рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлган манғитлик Бахтиёр Ўрозимбетов тадбиркорлик соҳасига қизиқиб қолганида уни биринчи бўлиб отаси Раҳимбой ота Ўрозимбетов чин дилдан қўллаб-қувватлади, ўғлига зарур маслаҳат ва тавсиялар берди. Ота дуосини олиб, 2005 йилда савдо-сотиқ йўналишида илк фаолиятини бошлаган Бахтиёр Ўрозимбетов тинимсиз изланди, тадбиркорлик соҳасига оид қўлланмалар, ҳукумат қарорлари билан танишишдан асло тўхтамади. Айниқса, отаси, узоқ йиллар давлат идораларида ишлаб, халқ ҳаёти ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганган Раҳимбой Ўрозимбетовнинг маслаҳати билан бозор талабларини пухта ўрганди. Фаолиятини кенгайтириб, “Идеал” дўконлар тармоғини ташкил этди.

Бугунги кунда Бахтиёр Ўрозимбетов раҳбарлигидаги “Идеал” дўконлар тармоғи таркибидаги савдо шохобчалари Манғит ва Нукус шаҳарларида халққа маиший техника воситалари, замонавий уй жиҳозлари, хусусан, меҳмонхона ва ошхона, айвонлар учун туркум жиҳозлар, шунингдек, автомашиналар савдоси бўйича намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Асосийси, Бахтиёр Ўрозимбетовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли “Идеал” дўконлар тармоғи тасарруфидаги савдо шохобчаларида 18 нафар ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Бахтиёр Ўрозимбетов яна бир эзгу ишга қўл урди. Чойкўл овулининг Нўғой Эшон бобо аҳоли пункти ҳудудидаги ташландиқ ерни обод қилиб, бу ерда “Идеал Преьмер” дўконлар тармоғининг яна бир шохобчасини бунёд этди. 17 август куни маиший техника воситалари, турли тоифадаги уй жиҳозлари ҳамда енгил автомашиналар билан савдо қилишга мўлжалланган савдо масканининг очилиш маросимида Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов, Чойкўл овули фуқаролар йиғини раиси Бегзод Айтеков, меҳнат фахрийси, тадбиркор Бахтиёр Ўрозимбетовнинг отаси Раҳимбой ота Ўрозимбетов ҳамда чойкўллик нуроний отахонлар иштирок этдилар.

Савдо шохобчасининг очилиш маросимида сўзга чиққан чойкўллик нуронийлар ташландиқ жойни обод ва сўлим гўшага айлантириб, 3 нафар ёшнинг доимий бандлигини таъминлагани, қишлоқ аҳолиси учун қулайлик яратгани, мушкулини осон, оғирини енгил қилгани учун тадбиркорга чин дилдан миннатдорчилик билдиришди.

Тадбиркорнинг ўз маблағи ва имтиёзли кредит ҳисобига бунёд этилган икки қаватли кўркам бинода ўз фаолиятини бошлаган янги савдо шохобчасида шу куннинг ўзида харидорларга хизмат кўрсатиш бошлаб юборилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026