16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:11
Иқтисодиёт 👁 215

МАНҒИТДА ЯНГИ САВДО МАРКАЗИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

МАНҒИТДА ЯНГИ САВДО МАРКАЗИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Амударёликлар мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 32 йиллигини муносиб қарши олиш учун тайёргарлик қизғин тус олаётган шукуҳли дамларда – шу йилнинг 20 августида қувончли воқеанинг гувоҳи бўлдилар: Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласи ҳудудида “Шоҳжаҳон” савдо маркази иш бошлади.

Илгари тўла фойдаланилмай турган икки қаватли замонавий услубда қурилган бинони ижрага олиб иш бошлаган тадбиркор Достонбек Бобожонов туманимиз аҳолисига замонавий талаблар асосида савдо хизмати кўрсатишни мақсад қилган. Савдо маркази ташқаридан салобатли кўринади ва ичкариси ҳам шинам, кўркам бўлиб, бу ерда харидорлар учун ҳам, сотувчилар учун ҳам муносиб шароитлар яратилган. Мазкур савдо марказининг очилиш маросими манғитликлар учун эсда қоларли воқеа бўлди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Юсупов, Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Ҳусаинов, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди ва ҳудудлар имомлари иштирок этдилар.

Тадбирни Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Ҳусаинов очди ва янги фаолият бошлаётган тадбиркорни савдо марказини ишга тушираётгани билан қутлади. Табриклардан сўнг Достонбек Бобожонов барча йиғилганларни савдо маркази ичкарисига таклиф этди ва марказ фаолияти билан таништирди.

Таъкидланганидек, савдо марказида маиший техникалар, уй жиҳозлари, мебеллар, смартфон ва гаджетлар, компьютер техникалари арзон ва мақбул нархларда сотилади.

Марказда машҳур ва ишончли ишлаб чиқарувчиларнинг жами 30 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, маҳсулотларга тўловларни 3 ойдан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Бунинг учун ортиқча оворагарчиликларсиз саноқли дақиқаларда ҳужжатлар расмийлаштирилади. Юртдошларимизга байрам арафасида фойдали харидларни таклиф этаётган “Шоҳжаҳон” савдо маркази ходимлари харидорларга сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қилишаяпти.

Савдо маркази ишга туширилиши муносабати билан бу ерда 11 нафар юртдошларимиз доимий иш билан таъминланди.

Шуниси эътиборлики, халқимиз турмуши фаровонлашиб бораётгани сари уларнинг замонавий ахборот технологиялари ва маиший техникаларга, уй жиҳозларига талаби ҳам ортиб бормоқда. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, “Шоҳжаҳон” савдо марказининг ишга туришилиши юртдошларимизга харид қилишда танлаш имкониятини кенгайтиргани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар ва илк харидорларга расталардаги маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам янгидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган Достонбек Бобожоновга ва унинг ҳамкорларига ишлари ўнгидан келишини тилаб дуо қилдилар.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019