16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:27
Фан ва таълим 👁 255

Устозлар миллий форуми доирасида "Мактабгача таълим сифати: Ҳозирги ҳолат ва келажакдаги вазифалар" номли анжуман ўтказилди

Устозлар миллий форуми доирасида "Мактабгача таълим сифати: Ҳозирги ҳолат ва келажакдаги вазифалар" номли анжуман ўтказилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 2023-2024-ўқув йили бошланиши олдидан II Устозлар миллий форуми ўтказилди.

Устозлар миллий форумининг иккинчи куни “Мактабгача таълим сифати: Ҳозирги ҳолат ва келажакдаги вазифалар” мавзусига бағишланди. Анжуманда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, ҳудуддаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тарбиячи-педагоглар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуман кун тартибидаги асосий масала юзасидан бўлимнинг Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўйича шўъба мудири Солия Бобожонова маъруза қилди.

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий, бепул бир йиллик тайёрлаш тизими орқали мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш, тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш ва 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Хусусан, “Илм йўли” вариатив дастури “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури сифатида Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий. бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳида таълимий - тарбиявий жараён “Илм йўли” муқобил дастури асосида сифатли педагогик тамойилларга таянган ҳолда ташкил этилади. Анжуманда шу ва шу каби мактабгача таълим-тарбия услублари, янги педтехнологик жараёнларни соҳага самарали татбиқ этиш юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, анжуман кун тартибига қўйилган педагог кадрлар таркибининг сифати ва уларни касбий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъба методисти Ҳ.Бобожонова маърузаси тингланди.

Шунингдек, соғлом ва тўғри овқатланиш тартиби, мазкур тартибнинг мактабгача таълим ташкилотларида мунтазам равишда амал қилинишини таъминлаш каби масалалар бўйича бўлимнинг Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича методисти Сауле Патуллаева сўзга чиқиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари ва гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш ва шу асосда таълим-тарбия сифатини ошириш юзасидан ўзининг тавсия ва таклифларини билдирди.

Дарвоқе, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент шаҳридаги, 2023 йил 1 сентябрдан эса республиканинг барча ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ягона мавсумий таомнома асосида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этиш белгиланган бўлиб, “Ягона мавсумий таомнома”, “Ақлвой-Ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланган ҳолда тузилган ва бу таомномалар рўйхатига киритилган маҳсулотлар болаларнинг гармонал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Анжуманда жорий йил давомида таълим-тарбия борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам таҳлил қилиниб, муҳим топшириқлар белгилаб олинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019