16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:14
Сиёсат 👁 203

БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ

БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ

Юртимизда нишонланадиган муҳим саналар, қутлуғ кунларнинг ҳар бирининг ўз мазмун-моҳияти бор. Мустақиллик байрами ҳар йили юртимизнинг овул ва маҳаллаларида ўзига хос тайёргарлик, турли маърифий, маданий-кўнгилочар тадбирлар ила тантана қилинади. Боиси, бу кун халқимиз асрлар оша интилган, курашган ўз эркинлигига, ўз ҳаётини ўзи мустақил белгилаш бахтига муяссар бўлган кундир.

Жорий йилда ҳам Республикамизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида истиқлолни тараннум этадиган «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида мусиқали маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда халқимизнинг мустақиллик йилларида амалга оширган бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, ўзгаришлар, айниқса, инсон қадр-қимматини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, ҳар бир фуқаронинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш йўлидаги давлатимиз сиёсати кенг тарғиб қилинмоқда, ёшлар бугунгидай озод, обод ва фаровон ҳаётни асраб-авайлаш га, юртимиз тинч-осудалигини сақлашга даъват этилмоқда.

27 август куни Амударё туманининг Бўзсолма маҳалласида ҳам мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланиб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” деган бош ғояни ўзида ифода этган байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Сағиндиқ Турманов, ёшлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, онахонлар, фаол ёшлар иштирок этди.

Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини мамлакатимиз мустақиллигинг 32 йиллик байрами билан табриклади. Тадбирда сўз олган маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ҳурмат-эътиборли нуронийлар энг улуғ ва энг азиз байрамимизнинг аҳамияти, мустақиллик шарофати билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритдилар.

Хусусан, сўнгги йилларда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлар эътироф этилди.Таъкидланганидек, кейинги йилларда туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бўзсолма маҳалласи ҳам ўзгача чирой касб этди. Ички кўчалар тартибга келтирилиб, таъмирланди. Янги, замонавий услубда маданий-маиший, савдо хизмати кўрсатувчи бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Равон кўчалар бўйларидаги бири-биридан кўркам, яшил дарахтлар билан ўралган ва замонавий услубда таъмирланган ҳовлилар маҳалла кўркига кўрк қўшиб турибди.

Шунингдек, маҳалла ўсмир-ёшларининг илм олишлари, ўз иқтидорини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган. Айниқса ҳудуднинг кўпни кўрган, улкан ҳаётий тажрибага эга нуронийлари “бир болага етти қўшни ота-она” тамойили асосида ҳамжиҳатликда ёш авлоднинг юртимизга муносиб бўлиб вояга етишларига ҳаракат қилишмоқда.

Табриклардан сўнг маҳалла иқтидорли ёшлари ижросида тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Дастурдан ўрин олган озод ва обод Ватанимизни, бахтиёр замонамизни, мустақиллигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Маҳалла аҳли тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашиб, байрам мусиқали дастурини томоша қилиб, мароқли ҳордиқ чиқардилар ва шундай дориломон кунларга етганларига шукрона айтиб, кўнгиллари фахр-ифтихорга тўлиб тарқалдилар. Истиқлол шукуҳи барчага юқори кайфият бахш этди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019