16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:26
Фан ва таълим 👁 249

35-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГИА ЧОРЛОВЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГЛАДИ

35-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ  ЙИЛИГИА ЧОРЛОВЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГЛАДИ

Бугун 4 сентябрь тонгини бутун мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар билим юртлари ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талаба-ёшлари қалбларида оламча орзулар ва шодиёналик билан қарши олдилар. Қучоқлари турфа гулдасталарга тўлган ўқитувчи-мураббийлар қувончининг чегараси йўқ. Чунки бугундан эътиборан  ўқитувчи-мураббийлар ва илмга чанқоқ ёшлар учун илм-у заковат йўлидаги орзулар  сари дадил интилишлар бошланади.

Амударё туманининг 2-сектор ҳудудидаги 35-сонли умумтаълим мактаби туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги намунали мактаблардан бири саналади. Бошланаётган 2023-2024 янги ўқув йилида мазкур мактабда 690 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишади. ўз касбининг фидойиси бўлган 68 нафар тажрибали педагог ходимлар фаолият олиб борадиган ўқув муассасаси 2021 йилда инвестиция  дастури доирасида реконструкция қилиниб, қўшимча 330 ўринли янги бино қурилган. Мактаб 2 та замонавий компьютер синфи  100 мб/с тезликдаги интернет  билан таъминланган. Фан ўқитувчиларининг 4 нафари  олий, 9 нафари 1-тоифага, 18 нафари 2-тоифага эга бўлиб, 2022-2023 ўқув йилида бир нафар ўқувчи Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлди. Спорт соҳасида қувонарли натижаларга эришилди. Хусусан, спортнинг минифутбол тури бўйича қизлар жамоаси Қорақалпоғистон Республикасида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. 6 нафар ўқувчи ОТМлар талабалари бўлишди.

Тадбирда бу ҳақда алоҳида эътироф этилиб, янги 2023-2024 ўқув йилида янада ғайрат-шижоат билан ишлаш, туман мактаблари рейтингида юқори поғоналарга эришиш бўйича режалар хусусида сўз юритилди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, Амударё тумани прокурори А.Рўзметов, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

“Биринчи қўнғироқ” тадбирини мактаб директори Жасур Аҳмедов очди ва байрам иштирокчиларини янги ўқув йилининг бошланиши, билимлар куни байрами билан табриклади.

Тадбир давомида Холимбег овулининг фаоллари, намунали ўқувчи-ёшларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқишиб, фарзандларининг билимдон, жисмонан етук инсонлар бўлиб, вояга етишлари учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканликларини билдирдилар. Тадбирда жорий ўқув йилида 1-синфга қадам қўйган 58 нафар жажжи ўқувчи-болажонларга Президент совғаси – 12 номдаги ўқув қуроллари жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг ўқувчиларни илмга,интилувчанликка чорловчи қўнғироқ жаранглаб, мактабнинг барча синфхоналарида мустақиллик дарслари бошланди.

Мактаб бағри келажак авлоднинг бахтиёр, интилувчан вакиллари – ўқувчи-ёшларнинг нурли орзуларга тўла қадамларидан янада обод бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019