17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 13:51
Жамият 👁 243

Сўранг, жавоб берамиз!

Сўранг, жавоб берамиз!

Савол: Меҳнат таътили бўйича қонунчиликдаги меъёрлар ҳақида маълумот берсангиз. Йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қанча? Қандай ходимларга узайтирилган ёки қўшимча таътиллар берилади? Йиллик меҳнат таътили қандай ҳисобланади? Янги ишга кирган ходим қанча муддатдан кейин меҳнат таътили олиши мумкин?

Жавоб: Дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун ходимнинг ёзма аризаси билан ҳар йили меҳнат таътили берилади. Таътил давомида ўртача иш ҳақи ва лавозим сақланади. Барча ходим, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳам йиллик меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Йиллик меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги 21 календарь кунни (илгари 15 иш куни эди) ташкил этади. 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — 30 календарь кун, давлат органлари ходимларига – 27 календарь кун миқдорида меҳнат таътили берилади. Хусусан, бир ташкилотда ишлаган ҳар 5 йил учун ходим таътилига 2 календарь кун қўшилади. Аммо қўшиладиган кунлар сони 8 календарь кундан ошиб кетмаслиги керак.

Таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади. Бу таътил муддатини ҳисоблашда дам олиш кунлари, шу жумладан, якшанба кунлари ҳам киритилишини англатади. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътил иш берувчи ва ходим учун мажбурий таътиллар жадвали асосида берилади.

Ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда, таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, жамоа келишувлари ёки шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда меҳнат таътили узайтирилади.

Меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунча берилади. Ишлаб чиқариш заруратига кўра, таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаса, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кундан ортиқ қисми кейинги иш йилига кўчирилади. Иш берувчи исталган вақтда ходимни фақат унинг розилиги билан ишга чақириб олиши мумкин. Бундай ҳолатда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми шу йилнинг бошқа қисмига ёки кейинги йилга кўчирилади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланади. Ходим ёзма аризаси билан меҳнат таътилига чиқиши ва ундан сўнг ишдан кетиши мумкин.

 

Саволларга туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Нилуфар Жуманиёзова жавоб берди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026