16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:25
Фан ва таълим 👁 150

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби том маънода ҳар томонлама етук ва баркамол ёшларни тарбиялашда ўз мавқеига эга таълим-тарбия масканларидан бири саналади. Айни пайтда мазкур муассасада 75 нафар ходим фаолият олиб боришади. Шулардан 65 нафари турли йўналишлар бўйича педагоглар, 10 нафари техник ходимлардир. Педагог-ходимларнинг 34 нафари олий, 7 нафари тугалланмаган олий, 26 нафари эса ўрта махсус маълумотга эга мутахассислардир.

Мактабда 69та тўгарак таркибидаги 139та гуруҳда 1668 нафар ўқувчи-ёшлар ўзлари қизиққан йўналишлардаги тўгарак машғулотларида қатнашиш орқали қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

Асосий 7та, яъни маданият ва санъат, техника конструкторлик ва моделлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, туризм ва экология, олий таълим муассасалари ва мактаб таълимига тайёрлов, хорижий тиллар йўналишлари бўйича фаолият олиб борувчи 69та тўгаракда шуғулланаётган ўқувчи-ёшлар орасида турли мусобақалар, кўрик-танловлар ғолиб ва совриндорлари бор.

Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида “Баркамол авлод” болалар мактабида “Буюк келажакка баркамол авлод билан” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди. Янги ўқув йили бошланаётгани муносабати билан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” байрам тадбирига Манғит шаҳридаги 40-, 82-, 76-, 31-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ҳамда маҳаллалардаги ота-оналар фаоллари таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари, аввало, мактаб ўқувчи-ёшларининг тасвирий санъат, либослар дизайни, робототехника ва конструкторлик, ёш дастурчи, бичиш-тикиш, юмшоқ ўйинчоқлар, тўқиш ва каштачилик, бадминтон, шахмат ва шашка, стол тенниси, ёш ўлкашунос ва сайёҳ, ёш эколог ва табиатшунос ҳамда умумтаълим фанлари бўйича тўгаракларда эгаллаган маҳорат, билим ва кўникмалари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма билан яқиндан танишдилар. Албатта, ота-оналар ўз фарзандлари томонидан тайёрланган ва кўргазмага қўйилган буюмларни, уларнинг турли беллашув, кўрик-танлов ва мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи совринларини фахрланиб томоша қилдилар.

Шундан сўнг, ўқувчи-ёшлар “Баркамол авлод” болалар мактабининг миллий рақс, эстрада-вокал тўгаракларида устозлари раҳбарлигида ўрганган куй-қўшиқлари ва рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этдилар. Концерт дастурининг миллий рақс йўналишидаги қисмида жажжи раққоса қизлар Хоразм халқ рақсларини, доира рақси, Андижон полькаси, шунингдек, сурхонча ҳамда фольклор рақсларини маҳорат билан ижро этиб, тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлдилар.

Эстарада-вокал тўгараги аъзолари томонидан ижро этилган Ватанни, онани, дўстлик ва тинчликни, мустақилликни мадҳ этувчи қўшиқлар уларнинг ота-оналарига завқ-шавқ бағишлади, ўз навбатида ота-оналар фарзандларининг иқтидорли, билимдон, ҳунарманд инсонлар бўлиб камол топаётганларидан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019