17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 12:27
Жамият 👁 220

Манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган хотин-қизларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган хотин-қизларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Беш ташаббус – беш имконият!” номли грант лойиҳаси доирасида туман аҳолисининг маънавиятини юксалтириш, истеъдодли ёшларни юзага чиқариш, оммага таништириш, ёшларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бунда айниқса манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшларни, мактаб ўқувчиларини, аёлларни лойиҳа доирасидаги тадбирларга кенг жалб қилишга эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббусни ёшлар ҳаётига янада кенгроқ татбиқ қилиш мақсадида мактабларда компьютер технологияси бўйича очиқ дарслар, иншолар танловлари, спорт тадбирлари, “Китоблар карвони” акциялари ўтказилиб, ўқувчилар иштирокида тарихий жойларга саёҳатлар уюштирилмоқда.

Бешинчи ташаббус доирасида манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида уларнинг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда вакант иш ўрни мавжуд бўлган муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувларни ташкил қилинмоқда. Грант лойиҳаси доирасида Беруний номли маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашув ҳам шулар жумласидандир.

Учрашувни маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Маҳфуза Иброҳимова кириш сўзи билан очди. Ҳозирги кунда туман бўйича 5365 нафар аёл-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлса, уларнинг 70-80 фоизига ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатилган. Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғинида эса 110 нафар аёл-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб уларнинг 95 фоизига ижтимоий-ёрдамлар кўрсатилган. Уларнинг кўпчилигига ишсизлик нафақаси тайинланган. 5 нафар аёлнинг уй ижара ҳақи тўлаб берилган. Кўпчилик аёл-қизларга бир марталик ёрдам кўрсатилган. Аёл-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришга жалб қилинган. Компьютер саводхонлиги, моно марказ ташкил қилинган.

Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири Озода Худойберганова туманимизда аёл-қизларга нисбатан кўрсатилаётган катта эътибор ҳақида гапирди. “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов бу йўналишда хизмат қилувчи ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари Шахноза Юсупова, Моҳира Озодбоевалар эса туманда аёл-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот бериб, учрашув иштирокчиларининг саволларига жавоб бердилар.

Учрашув қатнашувчилари туманимизда ҳозирги кунда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлардан бохабар бўлиб, келгусида ўзларига мос иш ўринларига жойлашиш бўйича масъуллардан маслаҳатлар олдилар.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026