16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:06
Жамият 👁 263

ҲАМЖИҲАТЛИКДА, ФИДОЙИЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

ҲАМЖИҲАТЛИКДА, ФИДОЙИЛИК  БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

Мамлакатимизда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг молиявий мутаносиблигини таъминлашда, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришида, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда молия органларининг ролини оширишга йўналтирилган ягона давлат солиқ-бюджет сиёсати амалга оширилмоқда.

Туман молия бўлими шу асосда мавжуд резервларни мобилизация қилиш бўйича ҳар куни ўтказиладиган мониторингни ҳисобга олган ҳолда бюджетни ижро этишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Давлат дастурларини барқарор молиялаштиришнинг муҳим омили сифатида маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтиришга йўналтирилган чораларни амалга оширмоқда. Саъй-ҳаракатларимиз натижасида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми ижроси жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ортиғи билан, яъни 118,8 фоизга адо этилди. Бу режага нисбатан 10 млрд. 472 млн. 826 минг сўмга кўпдир. Ўтган 9 ой давомида бюджет харажатлари режаси киритилган ўзгаришлардан кейин жами 277 млрд. 419 млн. сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.  Бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 250 млрд. 898 млн. 95,6 минг сўм сарфланди. Буни соҳалар кесимида айтадиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги ва ободонлаштириш соҳасига жами 18 млрд. 459 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 7,3 фоизини ташкил қилади. Жами бюджет харажатлари ҳажмининг 7,3 фоизи мактабгача таълим, 4,2 фоизи таълим, 2,2 фоизи маданият ва спорт соҳасига, 29,7 фоизи соғлиқни сақлаш, 33,5 фоизи ижтимоий таъминот, 6,9 фоизи бошқарув органлари соҳасига, 1,2 фоизи ўзини-ўзи бошқариш органлари соҳасига йўналтирилди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ёшлар ва аёллар дафтарлари харажатларига жами 1 млрд. 690 млн. сўм сарфланди. Шунингдек, заҳира жамғармаси маблағлари учун 1 млрд. 230 млн. 76 минг 22 сўм, бошқа харажатларга эса 967 млн. 809 минг сўм ажратилди.

“Фуқаролар ташаббусли жамғармаси”га жорий йил учун тасдиқланган харажатлар сметасида жами 12 млрд. 39 млн. 432 минг сўм режалаштирилган бўлиб, шундан фуқаролар бюджети жорий йилдаги биринчи мавсуми учун кўзда тутилган маблағларнинг, яъни 6 млрд. 19 млн. 716 минг сўми, шунингдек, жорий йил бошига “Фуқаролар ташаббусли жамғармаси”даги қолдиқ маблағлардан 1 млрд. 487 млн. 737 минг 3 сўм, 2022 йил якунлари бўйича шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг камида 30 фоиз қисми ҳисобидан 44 млн. сўм, 2022 йил 2-мавсумида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра, ишларни амалга ошириш учун ҳисоб рақамларга ажратилган маблағларнинг тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида иқтисод қилинган қисмини жамғармага қайта тиклаш ҳисобига 283 млн. 766 минг 3 сўм, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети қўшимча маблағларининг 30 фоизи миқдоридан 1 млрд. 335 млн. сўм, жами 9 млрд. 170 млн. 219 сўм маблағлар йўналтирилди. Иккинчи мавсуми учун эса “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га барча йўналишлардан жами 9 млрд. 291 млн. 700 минг сўм маблағлар йўналтирилди. Ажратилган ушбу маблағлар туманимизда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаёти сифатини оширишга, ҳудудлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишга сарфланади.

Туман молия бўлими ходимлари мамлакатимиз Президенти Фармон ва Қарорларини ҳаётга татбиқ этишда, туман маҳаллий бюджет даромадлар қисмининг шаклланиши ва мақсадли сарфланиши йўлида ғазначилик, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари масъул ходимлари билан биргаликда  фидойилик  билан хизмат қилаверади.

Жавлон ЖУМАМУРАТОВ,

туман Молия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019