16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:12
Адабиёт 👁 364

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА INFOLIB – ЎЗБЕКИСТОН-23 ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА КУТУБХОНАГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА INFOLIB – ЎЗБЕКИСТОН-23 ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА КУТУБХОНАГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Мамлакатимизда 23-27 октябрь кунлари Infolib Ўзбекистон – 2023  XII миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги ҳақиқий китобсеварлик, ижодкорлик байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳафталик доирасида илмий-амалий анжуманлар, замонавий Ахборот-кутубхона хизматларини йўлга қўйиш борасидаги инновацион лойиҳалар тақдимотлари, кутубхоначиларда ёш кутубхоналар учун компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўқув-машғулотлари, таниқли ёзувчилар, шоирларнинг янги асарлари тақдимотига бағишланган адабий учрашувлар, ижодкорлар билан дилдан суҳбат тадбирлари, ёш китобхонларнинг Ахборот-кутубхона марказларига саёҳатлари ташкил этилиб, бу тадбирларга кўплаб китобхон ёшлар қамраб олинмоқда.

Жорий йилнинг 25 октябрь санасида Амударё туман Ахборот-кутубхона марказида Infolib Ўзбекистон – 2023 XII миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ёш кутубхоначилар III форуми ўтказилди. Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант-лойиҳаси ижодкорларидан бири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Робия Йўлдошева билан ҳамкорликда мазкур ҳафталик доирасида ташкил этилган тадбирда Ахборот-кутубхона Маркази ходимлари, китобхон ёшлар, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси шоира Зуҳра Аҳмедова ҳамда 55-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни Ахборот-кутубхона маркази ходими Роҳатой Романова очди ва Ўзбекистон Infolib Ўзбекистон – 2023 миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги Ёш кутубхоначилар III форуми Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант-лойиҳаси ижодкорлари билан ҳамкорликда ўтказилаётгани жуда катта рамзий маънога эга эканлигини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг, “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар - келажак пойдевори” грант лойиҳаси координатори Робия Йўлдошева ҳамкорликда ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбирнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти хусусида фикр юритиб, таълим-тарбия соҳасининг бош манбаи – илм эканлигини, илм эса китоблар орқали эгалланишини таъкидлади. Тадбир иштирокчиларига китоб ўқишнинг беқиёс катта аҳамиятини ўзбек халқининг буюк қомусий олимлари ҳаёти ва фаолиятлари мисолида таъсирчан ҳикоялар орқали сўзлаб берди.

Тадбир давомида “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, бири-биридан қизиқарли, ҳаётий ҳикоялар, гўзал шеърлар муаллифи Зуҳра Аҳмедова китобхон ёшлар ва ёш кутубхоначиларга ўзининг ижод майдонига кириб келишида китобнинг ўрни катта аҳамият касб этганини фахрланиб эътироф этди ва янги шеърларидан ўқиб берди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар кутубхоначи опалари ҳамроҳлигида Ахборот-кутубхона китоб жавонлари бўйлаб саёҳат қилдилар. Саёҳат жараёнида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси координатори Робия Йўлдошева, “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, шоира Зуҳра Аҳмедова ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ходимлари китобхон ўқувчиларга бадиий асарларни танлашда яқиндан ёрдам бердилар. Китобхон ёшлар китоблар оламига саёҳат ҳамда шоира Робия Йўлдошева билан учрашувдан олам-олам завқ олдилар ва “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси Зуҳра Аҳмедова билан дилдан суҳбатлашдилар.

Infolib Ўзбекистон – 2023 XII миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги Ёш кутубхоначилар III форуми ташкилотчилари – Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси ижодкорлари ҳамкорлигидаги кутубхонага саёҳат ва шоира Робия Йўлдошева билан ижодий учрашув тадбири ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка даъват этиш, ижодга мойил ёшлар иқтидорини ривожлантириш, шунингдек, ёш кутубхоначилар салоҳиятини ошириш орқали ёш авлод вакилларининг китоб мутолаасига бўлган қизиқиш ва интилишларини рағбатлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019