16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:31
Фан ва таълим 👁 234

31-сонли мактабда “Миллийлигим – ғурурим” деб номланган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди

31-сонли мактабда “Миллийлигим – ғурурим” деб номланган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди

Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади. Буюк мутафаккирлар ҳам қадриятлар миллат маънавиятининг кўзгуси, деб бежиз эътироф этишмаган. Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади. Уларни ўқувчи-ёшларга етказиш бугунги куннинг асосий вазифаларидандир.

2023 йил 25 ноябрь куни Амударё туманидаги 31-сонли мактабда “Миллийлигим – ғурурим” деб номланган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди. Унда мактабнинг ўқитувчилари ҳамда 3- ва 9-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Ўрозалиева очиб берди ҳамда ўқувчиларни миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасидаги миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш ҳамда тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тщхталиб ўтди.

Мазкур тадбир ёшлар тарбиясида ўзбек миллий қадриятларининг тутган ўрнини ошириш, мустаҳкамлаш ҳамда буюк аждодларимиздан мерос бўлган бебаҳо, асл миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда миллий қўл ҳунармандчилиги буюмлари ва ўзбек миллатининг урф-одатлари ҳамда анъаналарини тарғиб этувчи кўргазмалар намойиш этилди.

Халқимизнинг асрлар синовларидан ўтиб келаётган бой маданий ва маънавий мероси, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, қўшиқлари, ота-боболаримизнинг мустақиллик йўлида кўрсатган жасорати, бунёдкорлик ишлари ушбу тадбирда яна бир бор тарғиб қилинди. Шунингдек, миллий анъаналарни ўзида мужассам этган миллий кийимлар намойиш этилиб, миллий таомлар тайёрланди ва қадим-қадимдан бизгача етиб келаётган миллий ўйинларимиз ўйналди. Ўқувчилар томонидан ўзбек миллий лапарлари ҳамда аллалар куйланди.

Тадбирда “Миллий либос”, “Миллий қўшиқ” ва “Миллий рақс” йўналишларида ўқувчи-қизлар томонидан миллий қадриятларимиз ҳамда анъаналаримиз акс этган жамоавий саҳна кўринишлар намойиш этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири эканлиги таъкидланди.

Мактаб ўқитувчиси Саним Узақбоева ҳар бир миллат фақат унинг ўзига хос бўлган анъана ва қадриятлари билан алоҳида ажралиб туришини алоҳида таъкидлади. Табиийки, ҳар қайси халқнинг бебаҳо бойлиги бўлган қадрият ва анъаналари бир-икки кунда пайдо бўлиб қолмайди, инсониятнинг неча минг йиллик тарихий тажрибасида синовдан ўтиб, сайқал топиб боради.

Ўтказилган ушбу тадбир ҳам ўқувчи-ёшларни юрт тарихи, миллий анъана ва қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳамда анъаналаримиз билан яқиндан таништириш, уларни кенг тарғиб қилиш билан бирга ёшларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш, уларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада ошириш, келажагимиз эгаларини она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019