16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:25
Фан ва таълим 👁 194

31-сонли мактабда қорақалпоқ тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди

31-сонли мактабда қорақалпоқ тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 1 декабрь куни қорақалпоқ тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра қорақалпоқ тилига – Давлат тили мақоми берилди. Қорақалпоқ тили ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.

Республикамизда ҳар йили ушбу байрам кенг нишонланиб, турли учрашувлар, бадиий кечалар ўтказилиб келинмоқда.

Сана муносабати билан 2 декабрь куни Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 31-сонли мактабда “Мәртебең бәлент болсын, ана тилим” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб директори Нилуфар Давлетова, унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Ўрозалиева, мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Нилуфар Давлетова очиб берди ҳамда йиғилган ўқувчи-ёшларни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун билан табриклади.

Миллий тил давлатнинг ривожи, қолаверса, унинг миллат сифатида дунё тамаддунида ўз муносиб ўрнини эгаллаши учун муҳим аҳамият касб этади. Буюк тарихимиз ва аждодларимизнинг мероси ҳам айнан тил орқали бизгача етиб келади.

Тадбир давомида мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси Гўзал Камолова қорақалпоқ тилининг тарихи, аҳамияти ва уни янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ҳамда тилнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Тил ҳар бир халқнинг миллий ўзлигининг тимсоли, маънавиятининг асоси ҳисобланади. Сўнгги йилларда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун юртимизда янгича мазмун ва руҳда байрам қилинаётгани тилининг мавқеи ҳамда куч-қудрати юксалаётганини кўрсатмоқда.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ўқувчиларга қорақалпоқ тилини бойитиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ўқувчиларга қорақалпоқ тилининг софлигини сақлаш зарурлиги, уни янада бойитиш учун ҳар бир шахс ҳисса қўшиши лозимлигини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда қорақалпоқ тилининг ўрни ва обрўсини орттириш бўйича кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Бир қатор илмий ва бадиий китоблар қорақалпоқ тилида чоп этилиб, ўқувчилар қўлига етиб бормоқда.

Айтиш керакки, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар қорақалпоқ тилига бўлган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Тадбир давомида намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019