16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:01
Фан ва таълим 👁 254

Нима? Қачон? Қаерда? Биз борган навбатдаги манзил – 50-сонли мактаб бўлди

Нима? Қачон? Қаерда? Биз борган навбатдаги манзил – 50-сонли мактаб бўлди

“Халқ учун нондан сўнг энг муҳими мактабдир” деган эди донолардан бири. Дарҳақиқат, мактабда олинган билим, савод инсоннинг ҳаётдаги ўрнини белгиловчи муҳим восита. Сабаби, мактабда ўтилаётган дарсларга бефарқ бўлмаган, илм олишга масъулият билан қараган инсон албатта эрта бир кун мустақил ҳаёт масъулиятига ҳам бефарқ бўлмайди.

Агар эътибор берган бўлсангиз, таълим- тарбия, маънавий-маърифий тарбия деган сўзлар доимо ёнма-ён юради. Гап шундаки, бу тушунчалар бир-бирини тўлдириб, бир-бирини тақозо этиб келади. Айтайлик, одам комилликка интилса ва унда кучли билим бўлса-ю, маънавий тарбия бўлмаса бундай шахсни комил инсон деб айта олмаймиз. Таълим-тарбия маскани бўлган мактабларимиз эса ўқувчиларга ҳам таълим, ҳам маънавий тарбия бериши баробарида уларни комилликка етаклайди. Маънавий бўшлиқларни тўлдиришга ҳаракат қилади.

Амударё тумани ММТБга қарашли 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби аҳил жамоасининг мақсади ҳам айнан мана шундай: ҳар бир ўқувчининг ҳаётга етук инсон бўлиб кириб боришини таъминлаш.

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси эса бизни мана шу мактабнинг фаолияти билан яқиндан танишишга чорлади.

Туман ММТБга қарашли 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1971 йилда фаолиятини бошлаган. Мактабга ҳозирги кунда Алишер Эшниёзов раҳбарлик қилиб келмоқда. Қуввати 220 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда масканда 402 нафар оқувчи 2 навбатда таълим ва тарбия олмоқда.

2018 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган 510 миллион сўм маблағ ҳисобидан мактаб биноси жорий таъмирланди. Ўқувчининг таълим олишида таълим берувчининг аҳамияти катта. Бугунги кунда мактабда 40 нафар олий маълумотли ва 1 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.

2022-2023-ўқув йилида ўқувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириш кўрсаткичи ёмон бўлмади, таълим даргоҳи битирувчилари 19 нафарни ташкил қилган бўлса, шундан 15 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Яъни мазкур кўрсаткич 78,9 фоизни ташкил қилди. Мактаб бу борада яшил тоифадаги мактаблар қаторида.

Жорий “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да 1-синфга жами 34 нафар ўқувчи қабул қилиниб, Президент совғаси 12 номдаги ўқув қуроллари ва дарсликлар билан таъминланди. Ҳозирги кунда барча ўқувчилар ўқишни ёзишни қунт билан ўрганиб келмоқда. Уларга дарс бераётган устозлари мурғак қалбларга илмни чуқурроқ сингдириш, дарс жараёнларига қизиқтириш мақсадида дарсларни кўргазмали воситалар билан ўтишга ҳаракат қилади.

Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунар эгаллашига кўмак бериш, ўзи қизиққан соҳага йўналтириш мақсадида мактабда турли хил тўгараклар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан бири – “Китоб – бизнинг дўстимиз” тўгараги.

Тўгарак раҳбарлари мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилдора Давлатбаева, бошланғич таълим ўқитувчиси Гулноза Раҳимова ўқувчиларнинг китоблар оламига муҳаббат қўйишига астойдил ҳаракат қилиб келишмоқда. Тўгарак аъзолари 20 нафарни ташкил қилади.

Шунингдек, даргоҳда қизлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мактабнинг хотин қизлар ташкилоти раиси Адолат Абдуллаева бошчилигидаги “Қизларжон” клуби бугунги кунда 18 нафар ўқувчи қизларни ўз бағрига чорлаган.

Шу билан бирга, технология фани ўқитувчиси Озода Болтабаева раҳбарлигидаги “Моҳир қўллар” тўгараги аъзолари бўлган 12 нафар ўқувчилар бугунги кунда устозидан амалий санъатнинг сир асрорларини қунт билан ўрганиб келмоқда.

Ҳа, мактабда ҳар бир ўқитувчининг ўзига хос дарс ўтиш услуби бор. Улар ўқувчиларни фанларга қизиқтириш бўйича тинмай ўз устида ишлайди. Фақатгина дарсни ўтиш билангина чекланиб қолмасдан, дарсдан бўш пайтлари турли хил тўгаракларни йўлга қўйишган.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, мусиқа фани ўқитувчиси Ислом Юсупов раҳбарлигида 15 нафар ўқувчини ўз ичига олган мусиқа тўгараги, 24 нафар ўқувчини қамраб олган, Анвар Шамшатов бошчилигидаги шахмат-шашка тўгараги, мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Роза Кужанова раҳбарлигидаги “Ёш рассомлар” тўгараги шулар жумласидандир. Ушбу тўгаракда бугунги кунда 12 нафар ўқувчи тасвирий санъат сирларини ўрганиб келмоқда. Тўгарак аъзолари асосан табиат манзаралари, эртак қаҳрамонлари, йил фасллари каби мавзуларда расмлар чизишни ёқтирадилар.

Таълим муассасасида 4-синф ўқувчилари учун дарс жараёнлари биринчи тоифали бошланғич синф ўқитувчилари Маҳфарат Ярманова, Хосият Аҳмедовалар бошчилигида интерфаол услубларни қўллаган ҳолда олиб борилади. Шу сабаб ўқувчилар ўтилаётган дарсларни тушуниб олишда қийналишмайди.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг билим даражаси, муайян фанга бўлган меҳр-муҳаббати ўша фан ўқитувчисининг салоҳиятига боғлиқ. Ўқитувчиларнинг билимини баҳолашда эса бугунги кунда муайян тил сертификати учун ўтказилаётган онлайн тест жараёнлари ҳам озми-кўпми ёрдам бермоқда.

Яқиндагина мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Жавлонбек Ўразбаев мана шундай тест синови жараёнида ўз билимини синовдан ўтказиб, C1 даражали халқаро сертификат соҳиби бўлди. “Устоздан ўтмаган шогирд – шогирд эмас” деган нақл бор. 50-сонли мактаб ўқувчилари ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда бугунги кунда бир қатор ютуқларга эришиб келмоқда.

Ана шундай интилувчан ўқувчилардан бири мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жасур Матқурбоновдир. У дарсдан бўш пайтлари IT соҳаси билан шуғулланади. Болалигидан компьютер, дастурлаш, информатика оламига қизиқиб келади. Ва ана шу қизиқишлари, меҳнатлари бесамар кетмай, IT соҳаси бўйича Coursera сертификати соҳиби бўлди. Мактабнинг Севара Ражабова, Шаҳзода Тажибаева каби ижодкор ўқувчиларининг ҳам келажакдаги олдига қўйган мақсадлари катта.

Файзли уйларнинг остонасидан ҳатлашинг билан дилинг ёришиб кетади инсон, агар сени эшикда очиқ юзли, самимий мезбон кулиб қарши олса-ку, кўнглинг тоғдай юксалади. Аслида мактаб деб аталмиш муқаддас даргоҳ ҳам бир оила демакдир.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 50-сонли мактабга ташриф буюрар эканмиз, бўсағасидан ҳатлашимиз билан ана шу файзни, чеҳраси кулиб турган маънавиятли инсонларни кўриб бизнинг ҳам дилимиз ёришиб кетди. Тўғри, мактаб биноси бироз кичик. Коридори салгина тор. Лекин ҳар куни у ердан кўнгли кенг, мақсадлари катта инсонлар юриб ўтади...

Биз эса ижодий жамоамиз билан мактаб жамоасининг, ўқувчиларининг келгусидаги ўқиш-ишларига омад тилаб, хайрлашдик.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019