08.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.09.2026, 20:56
Жамият 👁 34

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот

2026 йил 8 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Алишер Йўлдошев очиб берди ва олиб борди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида бошланди.

Сессияда дастлаб Амударё тумани бўйича “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳаларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ҳисобидан молиялаштириш ҳамда ушбу мақсад учун Амударё тумани маҳаллий бюджети маблағларини йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Мазкур масалалар юзасидан Амударё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Йўлдошев ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг “Ташаббусли бюджет” жараёни иккинчи мавсумини молиялаштириш учун жами 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ шакллантирилган. Депутатлар 4 149 та овоз тўплаган Жумуртов шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 6 километр оралиғидан Ўзбекистон маҳалласи ва Қизилчоли маҳалласига олиб борадиган Дамба йўлини асфальт қилиш лойиҳасини муҳокама қилишди. Қиймати 1 миллиард 647 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳани қўшимча ғолиб деб топиш учун 236 миллион сўм маблағ етишмаётгани қайд этилди. Сессияда 2026 йил иккинчи чорак туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 236 миллион сўмни туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказиш ҳамда ушбу ташаббусини ғолиблар қаторига қўшиш таклифи билдирилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги — “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси” даромадлари ва харажатлари ижроси ҳамда маҳалла институтини ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларнинг ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими раҳбари Алишер Йўлдошев ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида маҳалла ҳудудларидаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, ёритиш тизими, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ҳамда оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Уюшма томонидан фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 15 та компьютер техникаси, 13 та принтер ва 20 та мебель жамланмаси берилган. Шунингдек, 8 та маҳалла биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ушбу тадбирлар учун 319 миллион сўм маблағ сарфланган.

Бундан ташқари, 8 нафар кам таъминланган оила хонадонига қуёш панеллари олиш учун 176 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган. 19 нафар кам таъминланган фуқаронинг уй-жойи таъмирланиб, ушбу ишлар учун 125 миллион сўм маблағ сарфланган.

Сессия кун тартибида шунингдек, “Амударё туманида мактабгача таълимни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Мазкур масала юзасидан Амударё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов ҳисобот берди.

Ҳисоботда қамров даражаси паст, камбағаллик даражаси юқори ҳудудларда 2026 йил давомида 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини янгидан очиш ва фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилгани таъкидланди. Йил бошидан буён эса режалаштирилганидан ортиқ — 22 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилгани қайд қилинди.

2026-2027 ўқув йилида Бештом маҳалласи ҳудудида 150 ўринли, Оқ олтин овули ҳудудида эса 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг янги биноларини қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Сессия кун тартибидан, шунингдек, депутатларнинг ўз фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ахборот беришининг режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам ўрин олди. Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев ахборот берди.

Сессияда кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, берилган саволларга мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026