16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Саломатлик 👁 298

ҚИЛИЧБОЙЛИК ЁШЛАР “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” УНСУРЛАРИГА БЕРИЛМАЙДИЛАР

ҚИЛИЧБОЙЛИК ЁШЛАР “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” УНСУРЛАРИГА БЕРИЛМАЙДИЛАР

Маҳалла – қадриятлар бешиги. Халқимизнинг урф-одат ва анъаналари маҳалла ҳаёти билан узвийликда ривожланиб, сайқал топади. Маҳалладошларнинг бири-бирига меҳр-оқибати, яхши-ёмон кунларида елкадош бўлиб, ўзаро тил топишиб яшаши, ёшлар таълим-тарбиясида ҳамжиҳатлиги эътирофга, эъзозга муносиб. Айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда таълим муассасалари билан маҳалланинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Амударё туманида фаолият олиб борувчи amunews.uz веб-сайти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” лойиҳаси доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳам ёшлар таълим-тарбиясида маҳалла – таълим муассасаси – оила ҳамкорлигининг устуворлигига қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз ижодий жамоамиз билан Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида айнан ана шундай ҳамкорликнинг ижобий самарасини кўрдик.

Ёшларни миллий-маънавий, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, келажагимиз эгаларини “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш мақсадида маҳалла масъулларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудуддаги таълим-тарбия муассасаларида тез-тез бўлишиб, ўқувчи-ёшларнинг юриш-туриши, кўча-кўйда ўзларини тутишлари, кийиниш маданияти юзасидан мулоқотлар ўтказишади. ОФЙ ҳузуридаги “Ота-оналар универститети” аъзолари билан бу борадаги ютуқ ва камчиликларни мунтазам равишда муҳокама қилиб боришади. Кимнинг фарзанди узрсиз сабабларсиз дарс қолдираётир, қайси мактаб ўқувчилари илмда, спортда, санъатда, китобхонликда фаол? Бу борада ота-оналар ҳам, овул масъуллари, педагогика жамоалари ҳам ўзларини масъул деб билишади.

Жорий йилнинг 10 январь санасида овул масъуллари, 15-сонли мактаб ўқитувчилари, ота-оналар, кўча бошчилари ҳамда amunews.uz веб-сайти ижодкорлари иштирокида “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида “Биз маънавиятни эъзозлаймиз” шиори остида бўлиб ўтган тадбир иштирокчилари ҳам овулдаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликнинг самарали натижаларидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Ҳожи опа Санамжон Нажмаддинова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, ОФЙ раисининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари Амина Юсуповалар ёшлар тарбиясида миллий-маънавий қадриятларнинг тутган ўрни ҳақида ибратли фикрлар билдиришди.

- Тарбия масаласида барчамиз якдил бўлишимиз керак, - деди ҳожи она Санамжон Нажмаддинова. – Бу борада тун-у кун ўйлаб, огоҳ бўлиб яшашимиз шарт. Чунки салгина бефарқлигимиз боис, ўғлимиз ёки қизимиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши мумкин.

- Ҳожи онамизнинг фикрида жон бор, - тасдиқлади Аминахон опа Юсупова. – Фарзандимизнинг дўстлари кимлар, дарсдан бўш вақтларида нималар билан машғул? Қўлидаги мобиль алоқа воситаси хотирасида нималар бор? Буларни ҳар биримиз алоҳида эътибор билан текшириб турсак, фойдадан холи бўлмайди. Муҳими, фарзандларимиз ўқишдан чалғимасликлари, миллий ўзлигимизга ёт бўлган ғоялар билан онги заҳарланмаслиги учун масъулиятни унутмаслигимиз керак.

Дарвоқе, қиличбойликлар учун ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммоларни биргаликда бартараф этиш, ҳудуддаги мактабларнинг педагогика жамоалари билан ота-оналар, овул масъулларининг ҳамкорликда иш юритишларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли овулда китобхон ва билимдон, спортсевар ёшлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Овул фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Жасур Отамуродовнинг овул хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ҳудуд бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори ҳамда мактабларнинг амалиётчи-психологлари билан ўзаро ҳамкорлиги туфайли ёшлар ўртасида ёт ғояларга берилиш, одам савдоси, ҳуқуқбузарлик каби ҳолатлар йўқ.

- Биз овул ҳудудидаги мактабларнинг ўқитувчиларидан миннатдормиз, - деди ҳожи она Санамжон Нажмаддинова, – уларнинг таълим-тарбияси туфайли фарзандларимиз илмли, интилувчан бўлиб вояга етишмоқда.

Шу каби миннатдорчилик сўзларини билдирган 15-сонли мактаб ўқитувчилари ва кўча бошчи оналардан Меҳрибон Жуманиёзова, Замира Абдуллаевалар, Қиличбой ОФЙ ёшлар етакчиси Жасур Отамуродов, 15-сонли мактаб ўқитувчиси Искандар Искандаровлар овул ёшларининг тартиб-интизоми, оилалардаги барқарор маънавий соғлом муҳит ўзаро ҳамкорликнинг самарали натижаси эканлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Ҳақиқатан ҳам қаердаки ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ҳукмрон бўлса, ўша ерда файз-барака, ўсиш, ривожланиш бўлади. Бунга Қиличбойликлар ҳаёти ва фаолияти яққол мисол. Чунки ҳар бир қиличбойликнинг оиласида ўз томорқаси, чорваси-ю паррандаси, бундан ҳам муҳими, ҳар битта оиланинг мўъжазгина китоб жавони бор. Шунинг учун ҳам қиличбойликлар “Биз маънавиятни эъзозлаймиз” шиорини ҳамма жойга – мактабларга, маданият маркази-ю ҳудуддаги тадбиркорлик шохобчалари, ОФЙ биноси пештоқларига, маънавият хоналарига катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйишдан фахрланадилар. Чунки бу гўзал масканда бири-биридан ақлли, билимдон, китобхон ёшлар камолга етишмоқда. “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” лойиҳаси доирасидаги “Биз маънавиятни эъзозлаймиз” шиори остида амалга оширилаётган тадбирлардан бирида иштирок этиб, бунга биз ҳам гувоҳ бўлдик.

Тадбирда иқтидорли шоира Зуҳра Аҳмедова ёшлар тарбияси мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди. Шунингдек, тадбир якунида ота-оналар 15-сонли мактаб педагогика жамоасига, Қиличбой ОФЙ масъулларига чин дилдан миннатдорчилик билдиришди. “Оммавий маданият” ниқоби остидаги миссионерлик ҳаракатларига қарши курашда ҳамиша якдил эканликларини изҳор этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019