16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:27
Фан ва таълим 👁 244

КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ, ЮРТ ТАЯНЧИ БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН ҚАНГЛИЛИК ЁШЛАР

КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ, ЮРТ ТАЯНЧИ БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН ҚАНГЛИЛИК ЁШЛАР

Юртимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, ютуқларга эришаётган, чуқур билим олишга, ҳунар ўрганишга интилаётган, билимли ва маънавиятли,  тафаккури ва дунёқараши кенг ёшлар талайгина. Амударё туманида ҳам ана шундай интилувчан, ўз иқтидори, заковати билан элимизни дунёга танитаётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳасини амалга ошириш орқали мана шундай юртга муносиб, комил инсонлар бўлиб вояга етаётган ёшларни тенгдошларига намуна, ўрнак қилиб кўрсатиш орқали уларнинг сафини янада кенгайтириш мақсад қилинган. Грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ айни пайтда Қангли овулидаги 29-сонли мактабда таҳсил олаётган, келажакда етук инсонлар, келажак бунёдкорлари, юрт таянчи бўлишни мақсад қилиб, аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар ҳақида лавҳа тайёрлаш учун таълим масканига ташриф буюрдик.

4-сектор ҳудудида жойлашган ушбу мактаб 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 405 нафар ўқувчига 46 нафар ўқитувчи томонидан таълим-тарбия берилмоқда. Мактаб биноси 2008 йилда янгидан қурилган бўлиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқув муассасасида фан кабинетлари, информатика фани хонаси, фаоллар ва спорт заллари, ошхона мавжуд. Таълим самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётган ушбу таълим масканини ўтган ўқув йилида битирган 14 нафар битирувчи ўқувчилардан 10 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлишди ва мактаб 93,3 фоиз билан “яшил” тоифага киритилди.

Мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлган Мадина Кушмурадова ҳозир 9-синфда таҳсил олмоқда. У оилада катта фарзанд. Ота-онаси фарзандларининг комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун алоҳида эътибор қаратишганидан Мадинанинг билим олишга қизиқиши катта. Ҳозир у фанларни яхши ўзлаштириш билан бирга рус ва инглиз тилларини  мустақил ўрганмоқда. Шу билан бирга математика, инглиз тили, биология, кимё фанларидан мактабда ташкил этилган тўгаракларга қатнашмоқда.

Мадина 2022-2023 ўқув йилида Ал Хоразмий олимпиадасининг туман босқичида  биология фанидан қатнашиб, 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ушбу олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз иқтидорини синовдан ўтказди. 2023-2024 ўқув йилида ҳам биология  фанидан  олимпиаданинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади ва  Қорақалпоғистон босқичида  қатнашди. 

Шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси Моҳинур Шомуродова ҳам фаол ва билимдон ўқувчилардан бири. Қангли овулида зиёли оилада туғилган Моҳинурнинг ота-онаси таълим соҳасида фаолият кўрсатишади. Ёш авлод таълим-тарбиясига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бу фидойи инсонлар оилада фарзандларининг чуқур билим олишларига, китобхонликка қизиқтиришгани самарали натижалар бермоқда.

Барча фанларни чуқур ўзлаштиришга, билим асосларини мукаммал билиб олишга интилаётган Моҳинур мактабда математика, инглиз тили, биология фанларидан тўгаракларига қатнашмоқда. У 2022-2023 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг туман босқичида биология фанидан 3-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этди. Жорий 2023-2024 ўқув йилида ҳам биология фанидан туман босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон босқичида ўз билимини синовдан ўтказди. Шунингдек, туманимизда бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида фаол иштирок этиб, билимдонлиги, зукколиги билан эътибор қозонди. Жамоа ушбу ўйинда 1-ўринни эгаллаб, туман ғолиби бўлди ва Қорақалпоғистон  Республикасида энг кучли 10та жамоа қаторидан жой олди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгир Ендирбоев аъло баҳоларга ўқиб, фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда. Оилада китобхонликка ва илм олишга эътибор кучли бўлгани сабабли Жаҳонгирнинг опалари ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда. Бири Нукус давлат педагогика институти, бири Қорақалпоғистон тиббиёт институти талабалари бўлган опаларига ҳавас қилган Жаҳонгир ҳам олийгоҳда таҳсилни давом эттиришни мақсад қилган. Ушбу эзгу мақсадини рўёбга чиқариш учун дарслардан ташқари пайтда математика, тарих, инглиз тили ва информатика тўгаракларида ўз билимини оширмоқда. У 2023-2024 ўқув йилида Фанлар олимпиадасида информатика фанидан туманда фахрли 3-ўринни эгаллади. Ундан ташқари, “Заковат” интеллектуал ўйинида туманда 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам иштирок этди.

Мактабнинг фаол ўқувчиларидан бири бўлган Севинч Султонмуродова эса ўқитувчи бўлишни мақсад қилган. Барча фанларни аъло даражада ўзлаштириб келаётгани, дарсларда ва жамоат ишларида фаол бўлгани учун уни ўқитувчилари доим барчага ўрнак қилиб кўрсатади. Севинчой, айниқса, математика, физика ва география фанларига жуда қизиқади ва ушбу фанлардан тўгаракларга қатнашади. Ўз иқтидорини синаб 2023-2024 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг туман босқичида математика фанидан қатнашди ва фахрли 2-ўринни эгаллади.

Ёшлар – келажак бунёдкори, эртанги кунимиз эгаларидир. Шу боис, юртимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг ҳаётда баркамол шахс сифатида камол топиши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Қанглилик ёшлар ҳам келажак бунёдкори, юрт таянчи бўлишни, келгусида мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилиб, мактабда устозларидан илм сирларини мукаммал ўрганишга интилишмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019