16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 01:44
Жамият 👁 242

Хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида рейдлар ўтказилмоқда

Хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида рейдлар ўтказилмоқда

Жамиятда осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, куннинг қоронғи вақтида, кўчаларда ҳаракатланиш интенсивлиги ўзгарган бир пайтда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан янада ҳушёрлик ҳамда юксак масъулият талаб этилади. Шу мақсадда, Нукус шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Ушбу жараёнларнинг узвий қисми сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Бахитжан Избасаров бошчилигида шахсий таркиб билан махсус хизматолди йўриқномаси ташкил этилди.

Мазкур йўриқнома давомида дастлаб республика ҳудуди бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирининг асосий мазмун-моҳияти ва стратегик аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган бош мақсад – биринчи навбатда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда инсон ўлими ва жароҳатланиши билан боғлиқ мудҳиш ҳолатларни кескин камайтириш ҳамда қўпол турдаги қоидабузарликларга қарши муросасиз курашишдан иборатдир. Шу муносабат билан Нукус шаҳрининг марказий кўчалари ва чекка ҳудудлари бўйлаб мақсадли рейд тадбирларини кучайтирилган тартибда олиб бориш бўйича масъул раҳбарлар ва ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хизматга жалб этилган ҳар бир ходимнинг олдига нафақат қонун устуворлигини таъминлаш, балки аҳоли билан ишлаш маданиятини юксалтириш талаби ҳам қўйилди. Хусусан, йўриқнома жараёнида ички ишлар органлари ходимларига хизмат вақтида қатъий тартиб-интизомга риоя этиш, хизмат вазифаларини бажариш давомида фуқаролар билан хушмуомала ва кенг феълли бўлиш, ҳар қандай вазиятга холисона ҳамда вазминлик билан ёндашиш кераклиги қатъий уқдирилди. Ушбу муҳим кўрсатмалар ва йўналишлар берилганидан сўнг, шахсий таркибга хизматни бошлаш учун тегишли рухсат берилди ва улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйлаб хизматни ўташга киришдилар.

Тунги рейд тадбирлари давомида асосий эътибор транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланишини назорат қилишга қаратилди. Жараён давомида тўхтатилган транспорт воситалари инспекторлар томонидан диққат билан кўздан кечирилди. Ҳайдовчилар билан ўтказилган кенг қамровли профилактик суҳбатлар давомида, рул бошқарувига тегишли ҳужжатларсиз ўтирмаслик, йўл ҳаракати қоидаларига, жумладан, тезлик меёрларига, светофор ишораларига ва йўл белгилари талабларига тўлиқ амал қилиш зарурлиги тушунтирилди. Бу каби тушунтириш ишлари орқали ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш ва уларда қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш кўзда тутилган. Йўллардаги хавфсизликни таъминлашда нафақат назоратчиларнинг, балки ҳаракат иштирокчиларининг ҳам шахсий жавобгарлиги юқори эканлиги қайд этилди.

Бироқ олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан, ўрнатилган тартиб-қоидаларни менсимаган ва қўпол қоидабузарликка йўл қўйган шахслар ҳам аниқланди. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Натижада бир нечта автотранспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бу каби тизимли профилактик тадбирлар ва мақсадли рейдлар шаҳар кўчаларида хавфсизликни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш ва энг муҳими, инсон ҳаёти ҳамда соғлиғини асраб қолишга хизмат қилмоқда. Зеро, йўллардаги хавфсизлик барчамизнинг тинчлигимиз ва хотиржамлигимизнинг асосий гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019