16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:55
Саломатлик 👁 409

ДУРУНКИ МАҲАЛЛАСИДА ЁЗУВЧИ-ШОИР ВА ИЖОДКОРЛАРНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

ДУРУНКИ МАҲАЛЛАСИДА ЁЗУВЧИ-ШОИР ВА ИЖОДКОРЛАРНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ ижрочилар томонидан жойларга борган ҳолда аҳоли ўртасида ўтказилаётган мазкур тадбирлар оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи турли иллатлар кўпайишининг олдини олишда, соғлом ҳаётнинг аҳамиятини англаб етишларида муҳим ўрин тутмоқда.

16 февраль куни лойиҳанинг навбатдаги иш режасига кўра Дурунки маҳалласидаги 56-сонли мактабда “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ёзувчи-шоир ва ижодкорларнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Робия Йўлдошева, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, журналист Озода Худойбергановалар ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашишди. Тадбирни мактаб директори Арзигул Худойберганова очиб берди ва ташриф буюрган ижодкорларни ёшларга таништириб ўтди.

Тадбирда дастлаб amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси ҳамда ушбу грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, уларнинг аҳамияти, эришилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Лойиҳа доирасида овул ва маҳаллаларда аҳоли ўртасида ичкиликбозлик, гиёҳвандликка берилиш, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта турмушнинг олдини олиш борасида тажрибали шифокорлар, нуроний отахон ва онахонлар иштирокида давра суҳбатлари ташкил қилинаётгани, шу мавзуларда мақолалар, телелавҳалар тайёрланиб, тумандаги оммавий ахборот воситаларида ёритилаётгани хусусида сўз юритилди. Шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирлар Президентимизнинг 5та муҳим ташаббусини чекка қишловларда янада фаол амалга оширишда муҳим ўрин тутаётгани, китобхон ёшларнинг сафини кенгайтиришга қаратилган сайёр китоблар карвонлари, турли танловларга кўплаб ёшлар қамраб олинаётгани баён қилинди.

 Учрашув тадбири давомида китобхонликнинг аҳамияти, бадиий ижод, ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари ва турли даврларда яшаб ижод қилган таниқли адибларнинг ҳаёти, ижоди, уларнинг миллий адабиётимизни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари тўғрисида қизғин суҳбат ўтказилди. Ундан ташқари, миллий адабиётимизни ривожлантириш, қалам аҳлининг самарали ижод қилиши учун қулай шарт-шароит яратиш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, юртимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама рағбатлантириш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани эътироф этилди.

Тадбирда мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим олиши, истеъдод ва иқтидорларини намоён этишлари учун яратилган шароитлар ҳам тилга олинди. Ўқувчиларнинг бугун устозларидан фан сирларини чуқур ўрганиб, келажакда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган шахс бўлиб вояга етишлари зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, ҳар бир шахснинг, айниқса, ёшларнинг билимли, зукко бўлишида, интеллектуал ривожланишида китобларнинг ўрни ва аҳамияти тушунтирилди.

Таниқли ижодкорлар ёшларга ўз ижодий фаолияти, ҳаётидаги қизиқарли воқеалар, илк ва бугунги кундаги ижодий ишлари ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Ёшларнинг адабиёт соҳасидаги саволларига жавоб берар экан, ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар. Ўз навбатида ёшлар ҳам завқланиб, ўзлари севган ижодкорлар қаламига мансуб бўлган шеърларини ёд айтдилар.

Дурунки маҳалласида грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган ижодий учрашув ниҳоятда қизиқарли ўтди ва шеъриятга, адабиётга қизиқувчи ёшлар учун ҳақиқий маҳорат дарси бўлди.

М.Халиллаева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026