16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 387

АМУДАРЁ ТУМАНИ: ЖОРИЙ ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН СИФАТЛИ УЛУҒЛИК ЧИГИТ ТАЙЁРЛАШ НАЗОРАТДА

АМУДАРЁ ТУМАНИ: ЖОРИЙ ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН СИФАТЛИ УЛУҒЛИК ЧИГИТ ТАЙЁРЛАШ НАЗОРАТДА

Маълумки, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ҳосилнинг сифати ва салмоғи, албатта яхши танланган уруғлик маҳсулотларига боғлиқ. Ер, сув шароити яхши, тупроқ унумдорлиги қанчалик юқори даражада бўлишидан қатъий назар, ерга қадаладиган уруғликнинг сифати талабга жавоб бермаса, бундай улуғликдан унган ҳосил ҳам кўнгилдагидай бўлмайди, режалар барбод бўлади. Шу боис, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ерни экишга сифатли тайёрлашдан ташқари, сифатли улуғлик маҳсулотларини эртадан тайёрлаб қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада, Амударё туманида келгуси йил ҳосилининг баракали бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар йили баҳорги экиш мавсумида келгуси йилги деҳқончилик учун замин яратилади ва сифатли уруғлик тайёрлаш чоралари кўрилади.

2024 йил ҳосили учун давлат стандартлари талабига жавоб берадиган сифатли улуғлик чигит тайёрлаш ишларининг бориши Агроинспекциянинг Амударё тумани бўлими томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Амударё туманида уруғлик учун қабул қилинган пахта хом ашёси ва уни сақлаш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 2023 йил пахта ҳосилидан кластер корхоналари ҳамда элита уруғчилик хўжаликлари томонидан жами 2 минг 432.6 тонна уруғлик пахта жамғарилган.

Шунингдек, туманда 1та уруғлик чигитни тайёрлаш цехи мавжуд бўлиб, бугунги кунда режадаги 905 тонна уруғлик чигит саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари якунига етиб, қонунчиликда белгиланган талабларга мос равишда сифатли сақланмоқда.

Фермер хўжаликларини юқори сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида Агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари ва Инспекция қошидаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази Давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан уруғлик тайёрловчи корхонага малакали мутахассис бириктирилган.

Назорат тадбирлари давомида сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ишларининг қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши юзасидан Агроинспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, уруғлик чигитни саралаш, сақлаш шароитлари доимий назорат қилиниб, намлик даражаси аниқлаштирилишига алоҳида эътибор қаратаётганига аҳамият берилди. Унга кўра, уруғлик сақланаётган омборхона ҳарорати мунтазам бир хил, мўътадил ҳолатда бўлишига эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғалла майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши ҳам Агроинспекциянинг Амударё тумани бўлими томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Туманда 588 гектар майдонда 2024 йил ҳосили учун уруғлик ғалла етиштириш бўйича 22та қишлоқ хўжалиги субъектлари танлов ғолиби бўлишган. Ҳозирги кунда ушбу майдонларга гўнг чиқариш, хандақ қазиш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда тумандаги уруғлик ғалла етиштиришга масъул бўлган “Собир Ешчан” фермер хўжалиги томонидан 35 гектар уруғлик ғалла агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилинмоқда.

Р.Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019