16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 375

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилмоқда

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилмоқда

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган барча турдаги техника воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки баҳорги экиш мавсумидан то кеч кузда етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олгунга қадар бўлган мавсумий юмушларнинг барчасида техника деҳқонга қўл-қанот.

Айни кунларда қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги мавжуд техника воситаларининг баҳорги экиш мавсумига қай даражада шайлиги Қорақалпоғистон Республикаси Агроинспекциясининг Амударё туман бўлими ходимлари томонидан махсус кўрикдан ўтказилмоқда.

Тумандаги фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалик техникаларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор паркларида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш жараёни Агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, ишнинг сифатли бажарилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Жорий 2024 йил баҳорги экиш мавсумида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш ишларига масъул бўлган жойлардаги 18та муқобил машина-трактор паркларидаги барча қишлоқ хўжалик техникалари ва уларнинг тиркамаларининг экишга тайёрлик ҳолати Агроинспекция мутахассислари томоиндан синчиклаб кўздан кечирилди. Ўрганишлар жараёнида 18та муқобил машина-трактор паркларига таъмирлаш учун келтирилган 150 дона сеялка, 325та култиватор, 1700та тишли борона, 293та молани таъмирлаш ишлари якунлангани ва экиш ишларига шай қилиб қўйилгани аниқланди.

Деҳқоннинг асосий иш қуроли бўлган техника воситаларининг созлиги, албатта, бошланаётган янги деҳқончилик йилининг муваффақиятли ўтиши учун мустаҳкам замин ҳисобланади. Шу боис, амударёлик фермерларнинг далаларида экиш ишларида қатнашадиган техникаларнинг мавсумга сифатли тайёрланганлиги алоҳида эътироф этилиб, техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сертификатлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Амударё туман бўлими ходимлари Туркманистон муқобил машина-трактор паркида бўлишиб, мазкур корхонага келтирилган пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларининг техник созлик ҳолатини кўрикдан ўтказдилар.

Мазкур муқобил машина-трактор паркларида йиғилиб, таъмирланган 7та чигит экиш сеялкаси, 19та культиватор, 108дона тишли борона, 19та темир мола экиш мавсумига соз ҳолатга келтирилиб, экиш ишларига 100 фоиз тайёрлиги бўйича 27 нафар механизаторларга сертификатлар берилди.

Шунингдек, Агроинспекциянинг Амударё туман бўлими бошлиғи Сарвар Матёқубов раҳбарлигидаги мутахассислар Оқ олтин муқобил машина-трактор паркида ҳам бўлишиб, бу ерга йиғилган техника воситаларининг 2024 йил экиш мавсумига тайёрлиги ҳолати билан танишдилар.

Ушбу муқобил машина-трактор паркларида 9дона чигит экиш сеялкаси, 15та культиватор агрегати, 130 дона тишли борона, 14та темир мола сифатли таъмирланган ва экиш мавсумига соз ҳолатга келтирилган. Агроинспекциянинг туман бўлими мутахассислари хулосасига кўра, мазкур муқобил машина-трактор парклари томонидан хизмат кўрсатилаётган фермер хўжаликларининг механизаторларига техника воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сертификатлар топширилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларнинг асосий қисмини техникалар бажаради. Шу туфайли баҳорги дала ишларининг ўз вақтида ва қулай муддатларда ўтказилишини таъминлаш эса техника воситаларининг сифатли таъмирланишига боғлиқ. Бу борада Агроинспекциянинг туман бўлими мутахассислари таъмирлаш жараёни қатъий назорат асосида олиб борилишига ҳамиша масъулдирлар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026