16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:15
Фан ва таълим 👁 290

Масъулиятли, ижодкор ёш тарбиячи

Масъулиятли, ижодкор ёш тарбиячи

Тарбиячилик касби келажак авлодни ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб етишишида жуда катта аҳамиятга эга бўлган касб ҳисобланади. Фарзандларимиз қалбида Ватанга бўлган меҳрни уйғотишда, уларнинг қобилият ва ўзига хос фазилатларини юзага чиқаришда, иқтидорларини намоён этишда тарбиячиларнинг, уларда дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Ўз касбига, болажонларга меҳри-муҳаббати юқори бўлган ҳамда тарбиячиликнинг юқори масъулиятга эга бўлган касб эканлиги чуқур англаб етган, ёш бўлишига қарамай, доим ўз устида ишлаб, шижоат ва ғайрат билан меҳнат қилаётган Нафиса Собирова туманимизда таълим-тарбия соҳасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тарбиячилардан бири саналади.

22 ёшли ижодкор, иқтидорли тарбиячи Нафиса Собирова туманимиздаги “Зебо” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида болажонларда дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантириб, уларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Туманимиздаги Бўстон маҳалласи яшовчи Нафиса Собирова оиласида кенжа фарзанд. Отаси Рустам Ибрагимов 2019 йилда оғир ҳасталик туфайли оламдан ўтган. Онаси Насиба Жуматова туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида ижтимоий ходим бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Оиланинг тўнғич фарзанди, акаси Темур Собиров туман Спорт мактабида мураббий бўлиб болажонларга спорт сирларини ўргатиб келмоқда.

Нафиса Собирова 38-сонли умумтаълим мактабида 2008-2019 йиллар мобайнида таҳсил олган. 2020-2022 йилларда Тахиатош туманида жойлашган Педогогика коллежида мактабгача таълим йўналишида ўқиди ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси мутахассислиги сифатида ўрта профессионал диплом соҳиби бўлди. 2023 йилда ўзининг тарбиячилик фаолиятини “Зебо” МТТда давом эттирган Нафиса Собирова тарбия масканидаги энг фаол, масъулиятли, ижодкор ходимлардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда ташкилотда Нафиса фаолият олиб бораётган ўрта гуруҳда тарбияланувчи 3-4 ёшлар орасидаги болажонлар сони 30 нафар бўлиб, гуруҳда Мардона Йўлдашева ёрдамчи тарбиячи сифатида ишлаб келмоқда.

Нафиса Собирова болажонларга турли қизиқарли ўйинлар асосида ҳар хил машғулотларни ташкил этиб келмоқда. Хусусан, “Беш бурчак” методи асосида ҳамда “Илк қадам” дастури доирасидаги қизиқарли ва фойдали методлар асосида ҳамда ўз устида ишлаш орқали интернет материалларидан фойдаланган ҳолда янги ўйин машғулотларини олиб боради.

Нафиса таълим-тарбия бераётган гуруҳдаги тарбияланувчи болажонлар рангларни, шаклларни осон ажрата олади. Уй ҳайвонлари, сабзавотлар номларини айта оладилар ҳамда 1 дан 20 гача бўлган сонларни бемалол санай олишади. Шунингдек, гуруҳ тарбиянувчилари туман миқёсида ўтказиладиган байрам тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Нафисанинг келажакдаги орзу-мақсадлари талайгина. У бу йил олий ўқув юрти талабаси бўлишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Келажакда тарбиячилик касбининг етук мутахассиси бўлиш ҳамда ўзининг хусусий боқчасини ташкил этиб, талим-тарбия соҳасида самарали ишларни амалга оширишни мақсад қилган.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019