23.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.10.2026, 21:04
Адабиёт 👁 4,419

Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди

Китоб – инсоният тафаккурининг бебаҳо маҳсули, асрлар оша аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган буюк маънавий кўприкдир. Бугунги глобаллашув ва ахборот алмашинуви шиддат билан ривожланаётган бир даврда, ёшлар қалбида китобхонликка бўлган меҳрни уйғотиш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, онгу тафаккурини миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан шу эзгу мақсадларни кўзлаган ҳолда Амударё тумани ахборот-кутубхона марказида ижодий учрашув ташкил этилди. Ёш авлод қалбида адабиётга бўлган қизиқишни янада орттириш, истеъдодли ва ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган ушбу тадбир чинакам маънавият байрами, авлодлар ўртасидаги жонли мулоқот майдонига айланди.

Тадбирда элимизга танилган, сўз сеҳри билан минглаб китобхонлар қалбидан чуқур жой олган севимли ижодкорлар меҳмон сифатида иштирок этишди. Хусусан, ўзбек адабиётининг забардаст вакили, таниқли шоир, ёзувчи, сермаҳсул адабиётшунос ва тележурналист Абдулла Ваҳш, шунингдек, Қўнғирот туманидан ташриф буюрган истеъдодли шоира ва моҳир таржимон Зулайҳо Йўлдошеваларнинг ташрифи тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади. Улар қаторида туман фахри бўлмиш, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ардоқли шоира Робия Йўлдошева, шунингдек, эл назарига тушган, қалами ўткир ва серқирра ижодкорлар – Турсунбой Абдуллаев, Зулфия Оллаёрова ва жамоатчилик фаоли Пардагул Ўразбаевалар ҳам ўзларининг самимий ижод намуналари, юрак тўридан чиққан сўзлари билан даврага файз киритишди. Тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари, адабиёт ихлосмандлари, кутубхонанинг доимий фаол аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Ёшлар ва устоз ижодкорлар ўртасидаги мазкур учрашув самимий мулоқот тарзида кечди. Унда ижоднинг нақадар машаққатли, аммо шу билан бирга бетакрор ва завқли жараён эканлиги, шеъриятнинг инсон маънавий оламини юксалтиришдаги, унинг қалб кўзларини очишдаги беқиёс ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Устозлар ижод машаққати ва сўз масъулияти хусусидаги суҳбатлари билан ёшлар қалбида адабиётга, бадиий сўзга бўлган чексиз ҳурмат ва муҳаббат ҳиссини янада жўш урдирди.

Учрашувнинг энг ҳаяжонли қисмларидан бири, шубҳасиз, янги чоп этилган китоблар тақдимоти бўлди. Тадбир давомида Абдулла Ваҳш қаламига мансуб, қорақалпоқ тилига юксак маҳорат билан ўгирилган “Мен суйген ҳаял” номли китоб, шунингдек, Робия Йўлдошеванинг теран ўй-хаёллар ва юксак бадиият билан суғорилган янги “Ўзгариш” номли шеърий тўплами йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Муаллифлар ушбу асарларнинг яратилиш тарихи, уларнинг замирига яширинган бош ғоя, ёзилиш жараёнидаги ички кечинмалари ва изланишлари ҳақида сўзлаб беришди. Тақдимот маросимида жам бўлган адабиётшунослар, китобхонлар ва зиёлилар ўзларининг самимий фикр-мулоҳазаларини баён қилар эканлар, ўзбек ва қорақалпоқ адабий ҳамдўстлигида, икки қардош халқнинг маънавий ришталарини мустаҳкамлашда мазкур янги насрнинг ўзига хос салмоқли ўрни борлигини алоҳида эътироф этдилар. Робия Йўлдошеванинг “Ўзгариш” китоби ҳақида ҳам энг илиқ, самимий эътирофлар янгради. Ижодий тақдимот юқори савияда, қизғин ва қизиқарли тарзда ўтди. Таниқли ижодкорлар муаллиф ва таржимоннинг ҳамкорликда амалга оширган ижодий ишларига муносиб баҳо бериб, бундай самарали лойиҳалар келгусида ҳам бардавом бўлишига тилак билдирдилар.

Ижодий кеча давомида Ватан мадҳи, беғубор ёшлик, пок муҳаббат, эл-юртга бўлган чексиз садоқат ва юксак инсоний қадриятларни тараннум этувчи энг сара шеърлар, теран маъноли рубоийлар ҳамда дилрадо қўшиқлар жонли равишда ижро этилди. Юракдан чиққан бу сатрлар ва куй-қўшиқлар ёш адабиётсеварлар қалбида чуқур таассурот уйғотиб, уларга чексиз руҳий озуқа ва илҳом бағишлади.

Қизғин баҳс-мунозаралар ва самимий савол-жавобларга бой бўлган бу мулоқот майдонида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга устоз ижодкорлардан аниқ, батафсил ва ҳаётий тажрибаларга асосланган жавоблар олишга муваффақ бўлдилар. Шу билан бирга, ҳаваскор ёш ижодкорлар ҳам катта даврада ўзлари қаламга олган илк шеърларидан намуналар ўқиб бериб, тажрибали устозларнинг қимматли маслаҳатларини, йўл-йўриқларини ва албатта, самимий дуоларини олдилар. Бу ҳолат уларнинг келгуси ижодий парвозлари учун улкан қанот бағишлаши табиийдир.

Тадбир якунида Амударё тумани ахборот-кутубхона маркази раҳбарияти ҳамда барча иштирокчилар томонидан ташриф буюрган азиз меҳмонларга адабиёт ва маънавият йўлидаги хизматлари учун чексиз миннатдорчилик билдирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган ушбу унутилмас ижодий учрашув ёшлар қалбида китобга бўлган меҳрни, ижодий шижоатни янада оширишга ва эртанги куннинг етук маънавиятли ворисларини тарбиялашга улкан хизмат қилиши шубҳасиздир. Зеро, адабиёт яшар экан, миллатнинг руҳи ва онги ҳам доимо юксалаверади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026