17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:56
Жамият 👁 263

Фуқаро муҳофазаси куни тадбири ўтказилди

Фуқаро муҳофазаси куни тадбири ўтказилди

Амударё тумани ҳоким – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 15 март кунги “Амударё тумани ҳудудида 2024 йил 15 март кунидан 15 апрель кунига қадар Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва Фуқаро муҳофазаси ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 5-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 апрель кунида туманнинг Ўрта қала овули ҳудудидаги 12-сонли умумтаълим мактабида Фуқаро муҳофазаси куни тадбири ўтказилди.

Айтиш жоизки, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддага кўра умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, олий ўқув юртлари, ишлаб чиқариш ва яшаш жойларда аҳолини фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатиш умумий ва мажбурийдир.

Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги билимларни тарғиб этиш давлат органлари, шунингдек одамларни муҳофаза қилиш ва қутқариш борасидаги тегишли жамоат бирлашмалари томонидан таъминланади.

Амударё тумани фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор бўлинмаси ходимлари томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирнинг 1-қисмида ўқувчи ёшларга табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби ўргатилди.

Маълумки, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодисалар табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар дейилади. Шунингдек, табиий офат ёки бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар ҳам шундай тоифага киритилади. Ўқувчиларга бундай шароитда ўзини қўлга олиш ва ҳаракатланиш тартиби тўғрисида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

Фуқаро муҳофазаси куни тадбирида табиий офат – зилзила содир бўлганда бинони қандай тарк этиш ва хавфсиз жойга чиқиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби амалий мисоллар орқали кўрсатиб берилди.

Тадбирнинг 2-қисмида мактабдаги ўқувчи ёшларга ёнғин ўчириш махсус автомобилидаги асбобоб-анжомлар билан кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.

Мутахассислар бино, иншоот ва хоналарга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ объектлар автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозимлигини, бинолар, иншоотлар ва хоналардан, асбоб-ускуналардан, жиҳозлардан фақат лойиҳа ва эксплуатацион-техник ҳужжатларда белгиланган мақсадларда ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидладилар. Ўқувчиларга ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, бундай нохуш ҳолат содир бўлганда эса уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари ўқувчиларга ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, яъни кўчма ўт ўчиргичлар, қум солинадиган қутилар, ёнғинга чидамли матолар, сув билан тўлдирилган идишлар, қўлда фойдаланиладиган ёнғинга қарши воситалар, ёнғин ўчириш махсус автомобилидаги асбобоб-анжомлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026