16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:14
Фан ва таълим 👁 386

53-сонли мактабда “Охиратингиз обод бўлсин, азиз устозларим” шиори остида хотира кечаси ўтказилди

53-сонли мактабда “Охиратингиз обод бўлсин, азиз устозларим” шиори остида хотира кечаси ўтказилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 53-сонли мактабда шу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Малоҳат Матсафоева ташаббуси билан 4-А синф ўқувчилари ва мактаб жамоси ҳамкорлигида 9-май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб тадбир уюштирилди.

“Охиратингиз обод бўлсин, азиз устозларим” шиори остида ўтказилган хотира кечаси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.

Байрам тадбирини мактаб Касаба уюшма ташкилоти раиси Баҳром Жиянов кириш нутқи билан очиб берди ва мактабда узоқ йиллар меҳнат қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Жумот Бўранов, Раҳимбой Жиянов ва мазкур мактабда ишлаб, ўз фаолияти билан ўчмас из қолдирган марҳум устозлар Содиқбой Матсафоев, Каримбой Ўразов, Ибрагим Эшназров, Гулиммат Жиянов, Шомурот Пиримов, Омонбой Шомуротов, Бегмурот Пиримов, Султонпошша Жуманиязова каби устозлар ҳақидаги ўчмас хотираларни ёдга олди.

Чиндан ҳам, хотира, инсониятнинг маданий ва тарихий меросини сақлаб қолишнинг асосий омили сифатида қадрлидир. У ўтмишдаги воқеаларни, шахсларни ва уларнинг қаҳрамонликларини эсда сақлаш орқали, келажак авлодларга уларнинг ҳаётий тажрибаларини етказиш имконини беради.

Айниқса, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва эл юрт тинчлиги учун жон берган юртдошларимизнинг хотираси, уларнинг фидойилиги ва матонатини авлодлар ҳеч қачон унутмайди. Бу хотира ҳар сафар ёдга олинганида нафақат уларнинг жасоратини, балки урушнинг даҳшатларини ва тинчликнинг қадрини ҳам эслатиб туради.

Шу билан бирга, хотира инсонларни бирлаштирувчи куч сифатида, миллий бирдамлик ва жамиятдаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи восита сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ўтган марҳум устозларни хотирлаш ва айни пайтда нафақада кексалик гаштини сураётган фахрий ўқитувчиларни қадрлаш ҳамда эъзозлаш мактаб жамоаси орасидаги аҳиллик ва бирдамликни таъминлайди, авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди.

Шу сабабли тадбирга 53-сонли мактабда ишлаб, айни кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрий устозлар ҳам таклиф қилинди. Узоқ йиллар таълим соҳасида, айнан ушбу мактабда фаолият юритган фахрий устозлар Давлатбой Болтаев, Ўразгул Пиримова, Сотимбой Ражабов, Раҳатой Қурбонова, Шермат Жиянов, Баҳром Эримматов, Тилавой Бекчанов ва бошқа элда азиз устозлар, бугунги кунда ҳам шогирдлари, невара-чеваралари ардоғида юрган нуронийлар марҳум устозларини чуқур ҳурмат билан эслаб, ўзларига ҳурмат кўрсатаётган шогирдларига миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Фахрий устозлар таъкидлаганларидек, таълим соҳасида ишлаган ўқитувчи ва мураббийлар тажрибаси, ҳаёт йўли шогирдлар учун чинакам ибрат мактабидир. Уларнинг билим ва тарбия беришдаги беқиёс ҳиссасини қадрлаш ҳамда бой илмий, маънавий меросини давом эттириш ҳар бир ёш педагог учун шараф ҳамда чинакам масъулиятли вазифадир.

Тадбирда мактаб директорининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Иззатбек Юсуфов ҳам сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, халқ тинчлиги ва осойишталиги учун жонини фидо қилган, урушдан омон қайтиб, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилган аждодлар хотираси авлодлар қалбида мангу сақланажагини таъкидлади.

Устозларнинг хотирасини, уларнинг таълим ва тарбиядаги фидойиликларини тан олиш, эътироф этиш, уларнинг нурли йўлларини давом эттириш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Тадбирда иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналари ёш авлодга таълим бераётган устозларнинг бу каби ҳамжиҳатлиги ва тотувлигидан кўнгиллари тўлиб, улардан таълим олаётган фарзандларининг ҳам ота-онасига, устозларига, ёши катталарга итоатли бўлиб вояга етишларига ишонч билдирдилар.

Тадбирда мактабнинг 4-А синф ўқувчилари Ватанни, тинчлик ва дўстликни, инсонийликни мадҳ этувчи куй-қўшиқларни куйлаб, рақсга тушдилар.

Хотира кечаси якунида тадбир ташкилотчиси Малоҳат Матсафоева сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан табриклади ва ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

Узоқ йиллар давомида шу мактабда меҳнат қилиб, айни кунларда пенсияда кексалик гаштини сураётган фахрий устозлар ва меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019