16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:35
Саломатлик 👁 389

Қашқадарёлик доялар иштирокида малака ошириш ўқув-семинарлари ўтказилди

Қашқадарёлик доялар иштирокида малака ошириш ўқув-семинарлари ўтказилди

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом онадан соғлом фарзанд туғилишига эришиш, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида оналар ва ёш гўдаклар орасидаги ўлим ҳолатлари кескин камайиб, ҳомиладор аёллар соғлиги сезиларли даражада яхшиланмоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган соғлиқни сақлаш тизимига оид фармон ва қарорлар ижросини таъминлашга қаратилган, аниқ мақсадларга йўналтирилган режали ишлар янада самарали натижаларга эришиш имконини бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича соҳа мутахассисларига, етакчи доя-шифокорларга берган топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилган ишлар туфайли жойлардаги оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги тиббиёт бригадаларининг доя ва ҳамширалари ишлари ўрганилиб, соҳа бўйича етакчи мутахассислар томонидан зарур малакавий тавсиялар берилмоқда.

Юқоридаги Президент Қарори ижросини таъминлаш, тиббий бригадалар фаолиятини ўрганиш орқали доялар ва ҳамшираларни соҳага оид янгиликлар ҳамда замонавий технологик жараёнлар билан таништириш, уларга зарур тавсиялар бериш мақсадида жойларда “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусидаги малака ошириш ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 1 июндаги махсус хатига асосан ушбу ўқув дастурида белгиланган билим ва кўникмаларни мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида иш жараёнига татбиқ этиш мақсадида Қашқадарё вилоятидан келган тренер доялар Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тиббиёт бригадаларининг доя ва ҳамшираларига зарур тиббий-услубий ёрдам кўрсатишмоқда.

8 июнь куни қашқадарёлик мутахассислар Д.Кенжаева, З.Дўстмаматова, Нукусдаги 2-сонли оилавий поликлиника етакчи дояси Д.Мамутова, Қорақапоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги бош ҳамшираси Р.Мишеновалар Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли поликлиникада, Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида бўлишиб, тиббий бригадалар патронаж доялари иш фаолиятлари билан яқиндан танишдилар ҳамда зарур тавсиялар бердилар. Шунингдек, 1-сонли оилавий поликлиникада фаолият олиб борувчи тиббий бригадалар патронаж дояларининг иш жараёнлри ҳам муфассал ўрганилиб, уларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилди.

Амударёлик доялар “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусидаги малака ошириш ўқув дастури орқали ўз билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамладилар

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026