16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:45
Саломатлик 👁 308

14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” номли акция ўтказилди

14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” номли акция ўтказилди

Қон – инсоннинг ҳаёт қувватини оширувчи куч-қудрат манбаи ҳисобланади. Буни ҳаёт учун курашаётган беморлар, шу билан бирга хаста кўнгиллар дардига дармон бўлишга интилаётган шифо аҳли жуда яхши билишади. Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, бемор ҳаёти қил устида, унинг дардини енгиллаштирувчи малҳам — қон плазмаси жуда зарур. Ана шу дақиқаларда донорлик ёрдами туфайлигина беморнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Шу боис, халқимиз кўнгилли донорларни хаста инсонларнинг нажоткорлари сифатида қабул қилишади.

2005 йилнинг май ойида Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг халқаро ассамблеясида дунё давлатларининг соғликни сақлаш ходимлари якдиллик билан Қон донорлигини қўллаб-қувватлашди ва шу куни 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни сифатида белгиланди. Ҳар йили ушбу сана дунё бўйлаб кенг нишонланади. Шу билан бирга ушбу санада анъанавий равишда “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” мавзусида акциялар ўтказилади.

Статистик маълумотларга қараганда, мамлакатимизда айни пайтда ҳар минг нафар кишига 5 нафар донор тўғри келади. Агар ҳар минг нафар кишига 10 нафар донор тўғри келса, бу юз фоиз донорлик хизматини амалга ошириш имконини бераркан. Демак, биздаги кўрсаткич халқаро меъёрлардан 2 баравар кам. Шу боис, мамлакатимизда кўнгилли донорлар сафини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилда Ўзбекистонда 85,2 тонна, 2019 йилда 96,5 тонна, 2020 йилда 95,5 ва 2021 йилда 113 тонна сифатли донорлик қони тиббиёт муассасаларига беминнат етказиб берилган. Бу эса кўнгилли донорлар сафи йил сайин ошиб бораётганидан далолат беради.

Амударё туманида ҳам 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни анъанавий тарзда кенг нишонланади ва кўнгилли донорлар томонидан Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Қон банкида қон топшириш тадбирлари амалга оширилади.

Сана муносабати билан Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Қон банки бўлимида Бутунжаҳон донорлар кунига бағишлаб “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” номли акция ўтказилди. Ушбу тадбирда энг аввало донор-шифокорлар фаоллик кўрсатишди.

Акцияда Тиббиёт бирлашмаси жарроҳи Олимбой Шомуродов, бирлашма қабул бўлими мудири Олимбой Қурбониёзов, Қон банки бўлими шифокори Зокиржон Ўрозбоев, автоклав ҳамшираси Гулчеҳра Матниёзова ҳамда бошқалар беғараз қон топширишиб, ўзларининг меҳр-оқибат ва инсонпарварлик намуналарини кўрсатдилар.

Айтиш жоизки, донорлик, яъни қон топшириш, инсоният учун жуда муҳим ва ҳаётни сақлаб қолувчи амалиётдир. Шу сабабли ҳам юртимизда қон донорлиги аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилинмоқда, чунки ҳар куни кўплаб инсонлар жароҳатлар, операциялар ва турли касалликлар туфайли қонга муҳтож бўладилар. Донор бўлиш учун 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, тана вазни 50 килограммдан юқори ва ўзини соғлом деб билган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилишлари мумкин.

Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Қон банки бўлимида “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акцияси муваффақиятли давом этмоқда. Азиз юртдошларимизни ҳам ушбу масканга ташриф буюриб, қон топширишга ва эзгулик улашишга чорлаб қоламиз. Зеро, хаста кўнгилларга шифо, ҳаётга ишонч ва қувват бахш этиш инсонийликнинг энг олий белгисидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019