16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:39
Иқтисодиёт 👁 371

Туман ҳокими тадбиркорлар мурожаатларини тинглади

Туман ҳокими тадбиркорлар мурожаатларини тинглади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан масъуллар ишбилармонлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тингламоқда ва таклифларини ўрганмоқда. Амударё туманида ҳам тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини жамлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида мутасаддиларнинг шахсий қабуллари уюштирилмоқда. Масъул ходимлар томонидан тумандаги тадбиркорлар билан ҳар куни манзилли учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилмоқда.

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилиб, унда муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар бошлиқлари, тижорат банклари масъуллари, овул ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Маълумки, бутун республикамиз бўйлаб, муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлар билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти доирасида туман ва шаҳар ҳокимликларида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ва таклифларини ўрганиш бўйича сайёр қабуллар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Амударё туманида бўлиб ўтган қабул жараёнини туман ҳокими Собир Хўжаметов тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, уларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик, олиб борилаётган туб исоҳотлар ҳақида кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида имзолаган қарор ҳамда фармонлари бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонлари, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорлари асосида тадбиркорлик ривожи янги босқичга кўтарилмоқда.

Амударё туманида ўтказилган қабул жараёнида тадбиркорлар турли масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Хусусан, маиший хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш учун кредит маблағлари олишда амалий ёрдам бериш, оилавий боғча очиш учун кредит олишдаги муаммоларини ҳал этишда, балиқчилик фаолиятини янада кенгайтириш, дўкон қуриш учун ер олишда, қўшимча бино ажратилишида, кўчма дўкон учун ер олишда амалий ёрдам сўраб қилинган жами 20га яқин мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ҳамда уларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида рибвожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланган.

Қарорга асосан, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси, шунингдек, ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.

15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Call-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорлар мурожаатларини тун-у кун қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, қарорда Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йилнинг августида халқаро бизнес форум ҳам ўтказилиши белгиланган. Айни пайда республикада очиқ мулоқот ва бизнес форумга тайёргарлик жараёнлари қизғин паллага кирган.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026