16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:51
Жамият 👁 310

Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳасида кескин ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мазкур ислоҳотларнинг олий мақсади – суд тизимини босқичма-босқич демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришишдир.

Судьялар томонидан ишларни кўришнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш, қабул қилинаётган қарорларининг қонуний ва адолатли бўлишига эришиш ҳамда мазкур ишларни амалга оширишда кенг аҳоли вакилларини жалб этиш орқали одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, судлар томонидан ишларнинг кенг аҳоли вакиллари иштирокида кўрилиши одамларда ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилмоқда.

2024 йилнинг 8 август куни жиноят ишлари бўйича Шўманай тумани суди томонидан Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими биносида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Шўманай тумани суди раиси Расул Назаров иштирокида ўтказилган сайёр ва очиқ судда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиноят ишлари кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида фуқаролар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ 22тa жиноят содир этилган. Ушбу мудҳиш ҳодисалар оқибатида, афсуски, 8 нафар шахс ҳаётдан бевақт кўз юмган. Шунингдек, 17 нафар фуқаро турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган.

Мазкур тоифадаги жиноятларнинг 4таси “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А380 автомагистралида, 4таси “Қипчоқ-Манғит-Туркманистон чегара йўли” давлат аҳамиятидаги автойўлида, 5таси “Урганч-Манғит-Туркманистон чегара йўли” автойўлида ҳамда 9 таси маҳаллий ички йўлларда содир этилган.

Юқорида қайд этиб ўтилган жиноятларнинг 6таси тезликни ошириш, 1таси йўналишни ўзгартириш, 5таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 2таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, 1таси ҳайдовчининг чарчаши, 2таси имтиёзга эга транспорт воситасини ўтказмаслик, қолган 5таси эса бошқа қоидабузарликлар оқибатида содир этилгани аниқланган.

Афсуски, бугун қонунларни менсимай, одамлар ҳаётига хавф солган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Оқибатда барчамиз йўлларда автомобилларга “хавф манбаи” сифатида қарашга мажбур бўляпмиз.

Ҳар ким йўлда хавфсиз ҳаракат қилишни хоҳлайди ва шунинг учун йўл ҳаракати қоидалари жорий этилган. Шуни унутмайликки, ҳар биримиз пиёда, йўловчи ёки ҳайдовчи сифатида йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ўзимизда шакллантиришимиз ва йўл ҳаракати қоидаларига тўла амал қилишимиз лозим.

Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиноятларни ушбу очиқ ва сайёр судда кўриб чиқишдан мақсад – ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш ва келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими биносида ўтказилган суд мажлиси якунида жиноят ишлари бўйича Шўманай тумани суди раиси Расул Назаров томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этган фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019