16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:13
Саломатлик 👁 659

Тиббиёт соҳасига янгиликлар изчиллик билан жорий этилмоқда

Тиббиёт соҳасига янгиликлар изчиллик билан жорий этилмоқда

Саломатлик – наинки инсоннинг ўзи, балки жамият учун ҳам жуда катта ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Ҳар томонлама соғлом инсонлардан иборат жамият эса тараққиёт сари дадил одимлайди, саломатлиги мустаҳкам инсонлар ҳаёти баракали ва мазмунли бўлади. Шу боис, мустақил мамлакатимизда инсон омилига эътибор масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қаралади ва соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш, тизимни замон талаблари, дунё тиббиёти андозалари даражасида ривожлантириш асосий, бош мақсад ҳисобланади.

Амударё туманида ҳам тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, илмий-назарий ва амалий янгиланишлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолини замонавий патронаж хизмати билан қамраб олиш, ҳар қандай касалликдаш асоратларсиз соғайиб кетишларини таъминлаш мақсадида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

Бугунги кунда туман Тиббиёт бирлашмаси таркибида барча қулайликларга эга марказий шифохона, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган Тез тиббий ёрдам бўлими, Кўп тармоқли марказий поликлиника, шунингдек, ҳудудларда қишлоқ оилавий поликлиникалари, чекка қишлоқларда эса маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган бўлиб, аҳолининг саломатлиги ҳудудий шифокорлар томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бандига асосан мамлакатимиз ҳудудида тез тиббий ёрдамни зудлик билан амалга ошириш мақсадида шошилинч чақириққа мўлжалланган ва тун-у кун ишлайдиган ягона телефон рақами фаолиятини таъминлайдиган Call-марказларини ташкил этиш белгиланган эди. 2023 йилнинг декабрь ойидан бошлаб туман ҳудудидан “103” телефон рақамига келиб тушадиган барча чақириқлар Нукус шаҳрида жойлашган Call-маркази хизмати орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб бўлимдаги барча тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланди. Эндиликда туманнинг барча ҳудудидан келиб тушадиган чақириқлар Call-маркази диспетчер ходимлари томонидан қабул қилиниб, тумандаги йўналтирувчи диспетчер хизмати компьютерига узатилади ва йўналтирувчи диспетчерлар томонидан чақириқлар сараланиб, чақириқ тури бўйича чақириқ манзилига энг яқин ҳудудда жойлашган тез тиббий ёрдам бригадаси планшетига йўналтирилади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Республика Тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳудудида “Meddata-2” дастури жорий қилинган бўлиб, ушбу дастур тест режимида ишламоқда. Соҳани рақамлаштириш борасидаги бу каби саъй-ҳаракатлар туфайли туманда тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати сифат ва самарадорлик жиҳатидан олдингига нисбатан анча ошди.

Шунингдек, аҳоли сонининг ўсиб бориши ҳисобга олиниб, муҳтарам Президентимизнинг соҳага оид Қарор ва кўрсатмаларига мувофиқ 2023 йилнинг июль ойидан бошлаб марказий станцияда янгидан тез тиббий ёрдам бригадаси ҳам ташкил этилиб, жами тез тиббий ёрдам бригадалари сони 16тага етказилди. Бу эса шошилинч чақириқларни янада тез ва сифатли амалга ошириш имконини бермоқда. Айни пайтда Тез тиббий ёрдам бўлимида 305 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Улардан 40 нафари асосий мутахассис шифокорлар ва 20 нафари ўриндошлик асосида фаолият олиб боришади. Мутахассис шифокорларнинг 23 нафари олий, 7 нафари 1-тоифа, 14 нафари 2-тоифага эга. 161 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан 77 нафари малака тоифаларига эга ўз соҳасининг билимдонларидир.

Бўлимда фаолият юритувчи шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилади ва ҳар ҳафтанинг чоршанба куни замонавий тиббиёт соҳасига оид ўзгаришлар бўйича ўқув машғулотлари ўтказилиб, ҳар ой якунида ўтилган машғулотлар юзасидан ходимларнинг билим ва малакалари синовдан ўтказилади.

Сўнгги йилларда бўлимнинг моддий техника таъминоти ҳам замонавий технологиялар ҳисобига янгиланди. Бўлим тасарруфидаги 16та замонавий тез тиббий ёрдам ускуналари билан жиҳозланган автомобилларнинг барчаси доимий ишчи ҳолатида.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, ривожланган давлатларда тиббий суғурта тизимидан самарали фойдаланилади ва бунинг афзаллик томонларидан биринчи навбатда халқ манфаатдор. Чунки тиббий суғуртага эга бўлган инсон кутилмаган ҳолатларда касаллик туфайли нохуш вазиятга тушиб қолганида ҳеч қандай тўсиқ ва муаммоларсиз тиббий муолажалар олиш, ўз саломатлигини мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.

Амударё туманида ҳам Давлат тиббий суғурта механизмларини жорий қилишга тайёргарлик кўриш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишни маҳаллабай, мақсадли амалга ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер технологиялари ва бошқа техник воситалар, локаль тармоқ билан таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилди.

Рақамлаштириш соҳаси бўйича Medxab дастурига туман бўйича 193 минг 203 нафар, яъни 93 фоиз аҳоли бириктирилган. Фертиль ёшидаги 52 минг 821 нафар аёл-қизларнинг 78 фоизи мазкур дастурга киритилиб, уларнинг саломатликлари масъул шифокорлар томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади.

Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги барча оилавий поликлиникалар юқори тезликда ишловчи ва энг сўнгги турдаги оптик толали интернет тармоғига уланган ва ички локаль тармоқ билан таъминланган. 2024 йил давомида Тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб борувчи 45 нафар ходим IT паркларда компьютер саводхонлиги бўйича малакаларини оширдилар.

Бундан ташқари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, замонавий талабларга мутаносиб равишда шифо масканларини реконструкция қилиш, янгидан барпо этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, бугунги кунда туман Тиббиёт бирлашмаси жойлашган ҳудуд ҳақиқий тиббиётчилар шаҳарчасига айланиб бормоқда. Замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги туғруқхона мажмуаси қад ростлаб, ҳудудда хусусий тиббий клиникалар, стоматология поликлиникалари, дорихоналар фаолият юритаётгани халқимиз учун қулайликлар яратмоқда.

Жисмонан ва руҳан соғлом инсонларгина жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладилар. Буни сидқидилдан ҳис қилиб, зиммаларидаги халқ саломатлигини сақлашдек юксак масъулият ҳисси билан фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган тиббиёт соҳаси ходимларини Мустақиллигимизнинг 33 йиллик энг улуғ, энг азиз байрами билан самимий муборакбод этаман ва эл-у юртга бебаҳо бойлик – саломатлик улашиб яшашдек шарафли касб фаолиятларини амалга оширишларида мустаҳкам соғлик, куч-қувват тилайман!

Фахриддин Абдуллаев, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019